Соҳа фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, бугунги кунда "Ўзагроинспекция" қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш ва улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади.
Инспекциянинг Риштон туман бўлими томонидан жорий йилнинг август ойи давомида ўтказилган назорат тадбирларида 3 нафар фермер хўжалиги раҳбарларига нисбатан мамурий жарималар қўлланилди.
Жумладан, Риштон туманидаги Истиқлол ММТП ҳудудидаги “Зиёхиддин ота лочини” фермер хўжалигининг 604, 637,658-контурдаги 12,17 гектар ер майдонига чорвачилик озуқаси учун экинлар экилиши белгиланган бўлсада, ушбу майдонларга мевали кўчатлар экиб олинганлиги аниқланди.Бундан ташқари, Ёйилма ММТП ҳудудидаги “Султонов Қувондиқ” фермер хўжалигининг 56-контуридаги 6 гектар ер майдонига 2024 йил ҳосили учун пахта экиш режалаштирилган бўлсада, ушбу ер майдоннинг 3 гектар қисмига шоли экиб олинганлиги маълум бўлди.Шунингдек, T.Ахмедов ММТП ҳудудидаги “Шерзод Бекзод гавҳари” фермер хўжалигининг 97-контуридаги ер майдонининг 0,11 гектар қисмига шлакоблок ишлаб чиқариш цехи қуриб олиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз фойдаланиб келган.
Инпекциянинг Риштон туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг "маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексининг 65-моддасига асосан ер эгаларига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди.
"Ўзагроинспекция" Риштон тумани бўлими