Ру Ўз O`z En

Қабул қилинаётган доннинг сифат кўрсатгичлари назоратда

30 Июнь 2022 2204

Жорий йил Зоминлик ғаллакорлар томонидан 4 минг 500 гектар сувли майдонларда бошоқли дон экини парваришланди. Айни кунларда мазкур майдонлардаги ғаллани нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш ва уни дон қабул қилиш масканларига етказиш ишлари олиб борилмоқда. 

Ғаллакорлар ўз меҳнатлари маҳсулини Зарбор элеватор” Акциядорлик жамиятига қарашли “Даштобод” дон қабул қилиш шохобчасига топширмоқда. Шохобчанинг умумий майдони 2,18 гектарни ташкил қилиб, жами 31 минг тонна донни қабул қилиш имконига эга. Шундан 6 минг тоннаси ёпиқ, 25 минг тоннаси очиқ сиғимли майдонларга жойлаштирилади.

Мавсум давомида ҳосилни сифатли йиғиб олиш ва дон қабул қилиш ишларини сифатли ва адолатли ташкил этиш масалаларига жиддий эътибор қаратилиб, ушбу жараён “Ўзагроинспекциянинг туман бўлими томонидан назоратга олинган.

Хусусан, қабул қилинаётган доннинг синфи, намлиги, ифлослиги ва донли аралашмалар миқдори назорат қилиб борилмоқда. Хусусан, далалардан келтирилган дон маҳсулотлари давлат қиёсловидан ўтган 8 турдаги лаборатория жиҳозлари ёрдамида таҳлилдан ўтказилиб, аниқланган маълумотлар лаборатория журналларига киритилмоқда. Шунингдек, шохобчадаги 1 дона дон тозалаш ускунаси (ЗОВ-40), 2 дона электрон тарози ҳам давлат қиёсловидан ўтказилган.

Бугунги кунда масканга жами 11 минг 990 тоннадан ортиқ III-синфли сифатли физик дон маҳсулотлари қабул қилиниб, доннинг ўртача намлиги 11,2 % ни, ўртача ифлослиги эса 3,42 % ни ҳамда ўртача дон аралашмаси 7,42 % ни ва ўртача натураси 756 л/кгни ташкил этади.

Дон топширувчи хўжаликларга берилган устама (накидка) ва чегирмалар (скидка) тўғрисида маълумот кўрсатилмаган.

Бундан ташқари, шохобчага жамғарилган ғалла ҳосилини нес- нобудгарчиликсиз йиғиб олиш ва белгиланган талабларга асосан сақланиши устидан кунлик назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

О. Очилов, “Ўзагроинспекциянинг Зомин туман бўлими катта инспектори                  

Text to speech