Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун етказиб берилаётган сувнинг кундалик ҳисоби юритилмоқда

9 Декабрь 2021 1641

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базасини ҳисоблаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2021 йил 3 апрелдаги 174-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор билан “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.

Низом талаблари бўйича сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш учун хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси ўртасида сувнинг кундалик ҳисоб журнали юритилиши белгиланди.

Ўз навбатида,  2021-2022 йилларнинг кузги-қишги мавсуми учун сув олиш жойларида жами 72 065 та, шундан 16 924 таси ўзаро сув хўжалиги ташкилотларида, 17 313 таси Сув хўжалиги ташкилотлари билан Сув истеъмолчилари уюшмалари ўртасида ва 37 828 таси СИУлар ва сув истеъмолчилари ўртасида юритилаётган сувнинг кундалик ҳисобот журналлари Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимларидан рўйхатдан ўтказилиб, сув олиш жойларидан олинаётган кунлик сувни ҳисоби юритилиши назоратга олинди.

Ўзагроинспекция” ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туманлар бўлимлари томонидан сунъий сув объектларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда сувнинг ҳисоб-китоби юритилиши юзасидан жойларда мақсадли ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, белгиланган тартибда ўтказилган ўрганишларда жами 14528 та ҳолатда камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди:

Жумладан, Сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан ишлатилаётган суғориш тармоқларидаги 3630 та сув олиш жойлари сувни бошқариш, 2969 та сув олиш жойлари сув ўлчаш воситалари билан жиҳозланмаган. 1784 та сув олиш жойларида сувнинг ҳисоб-китоби юритилмаганлиги, 2693 та ҳолатда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида сув истеъмоли бўйича шартномлар тузилмаганлиги аниқланди.

Ўрганишларда аниқланган камчиликлар юзасидан “Ўзагроинспекция” ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туманлар бўлимлари томонидан ваколати доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан 3626 та маъмурий, 2092 та жарима санкциялар қўлланилди. 981 та ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқишлик учун тўпланган ҳужжатлар судларга киритилиши таъминланди.

Ўз навбатида, тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида  2088 та ёзма кўрсатма ва тақдимномалар киритилди.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик содир этилишини эрта олдини олиш мақсадида 8119 та сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига расман огоҳлантиришлар берилди.

Бугунги кунда, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритилиши бўйича “Ўзагроинспекция” томонидан назоратга олинган.

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан

фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси

Text to speech