Бугун "Ўзагроинспекция" ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш" давлат муассасасининг марказий уруғчилик лабораториясига қардош Туркия давлатининг Ўзбекистондаги элчихонасининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Burhan DEMIROK ташриф буюрди.
Ташриф давомида, маслаҳатчи Burhan DEMIROK муассасанинг фаолияти, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларининг экинбоплиги, ГМО ва хавфсизлигини аниқлаш, Пахта толаси ва момиғини синовдан ўтказиш ҳамда Дон ва дон маҳсулотларини синовдан ўтказиш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Тадбир давомида, Туркия тажрибаси асосида халқаро стандартларга мос Ўзбек-Турк уруғчилик тест марказини очиш борасида томонлар ўртасида ўзаро музокаралар олиб борилиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
У. Ҳасанов, "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш" ДМ лаборатория бошлиғи