Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилик тармоғини диверсификация қилиш асосида республикада истеъмолчиларни кафолатланган уруғликлар билан таъминлаш мақсадида кўпгина қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106 сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан; уруғликлар етиштиришга ихтисослашган ҳудудларнинг тупроқ- иқлим шароитидан келиб чиқиб, ғўза, бошоқли дон, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва озуқа экинларини уларнинг турлари ҳамда навлари бўйича жойлаштириш;
уруғликлар етиштиришга ихтисослашган ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги субъектларининг ягона электрон тизимини яратиш. Бунда, субъект номи, экин тури, нави ва авлоди, уруғлик майдонига берилган минерал ўғитлар тури ва миқдори, ишлатилган кимёвий воситалар номи ва меъёри, апробация комиссиясининг навдорлик бўйича хулосаси, етиштирилган ҳосил тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш;
уруғлик етиштирувчи субъектларда вегетация даврида пахта ва бошоқли дон майдонларида камида уч марта, бошқа уруғчилик майдонларида камида икки марта, уруғликларни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларида доимий мониторинг юритиш, уларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқа қўшимча вазифалар Уруғчиликни ривожлантириш марказига юклатилган.
Шунингдек 2022 йил 1 январдан тупроқ унумдорлиги юқори, сув таъминоти яхши бўлган 200 минг гектар суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштиришга ихтисослаштириш ҳамда ихтисослаштирилган ҳудудларда танлов асосида узоқ муддатга уруғчилик хўжаликлари танланишини ҳамда ҳар йили қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари жойлаштирилишини таъминланиши белгиланди.
Бундан ташқари Қарорнинг 4-иловасига асосан Республикада 2022—2025 йилларда янги навлар майдонларини кенгайтириш ҳисобига пахта ҳосилдорлигини 50 центнерга, бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини 90 центнерга етказиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Мазкур тасдиқланган чора-тадбирлар дастури ижросини белгиланган муддатларда сифатли таъминланиши юзасидан вазирлик идоралар билан бир қаторда вазифалар ижроси юзасидан Инспекция томонидан “Қишлоқ хўжалик экинларида агротехник тадбирларни сифатли амалга оширилишини назорат қилиш”га мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб Бунда:
Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ғўзани етиштириш бўйича агротехник тадбирларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминланишини назорат қилиш;
Қишлоқ хўжалик экинлари уруғликлар етиштиришга ихтисослашган ҳудудларнинг тупроқ- иқлим шароитидан келиб чиқиб, ғўза, бошоқли дон, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва озуқа экинларини уларнинг турлари ҳамда навлари бўйича жойлаштириш назорат қилиш.
Ғаллани вегетацияси даврида бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш учун механизмларни тайёрлаш, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар захирасини яратилишини ўрганиб бориш.
Ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлар томонидан бошоқли дон экинларидан юқори ҳосили олишда эрта баҳорда биринчи, найчалаш фазасидаги иккинчи ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, баҳорги учинчи озиқлантириш тадбирларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини назорат қилиш
Бошоқли дон экинларини вегетация давридан суғориш ишлари ҳамда уруғлик учун қишлоқ хўжалик экинлари экилган майдонларини апробация кўригини сифатли ўтказилиши назорат қилиш.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Инспекция органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-106-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Инспекция раҳбари томонидан буйруқ чора-тадбирлар режаси қабул қилиниб соҳада назорат ўрнатилмоқда.
Ш. Хайитов, Инспекциянинг Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи