Ру Ўз O`z En

"Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини хавфсизлик ва экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш бўйича синов лабораторияси қурилиш ишлари бошланди

27 Апрель 2022 1718

"Ўзагроинспекция" ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" Давлат унитар корхонаси томонидан "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини хавфсизлик ва экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш бўйича синов лабораторияси" қурилиш ишлари бошланди

2022 йилнинг II-чорагида, экиш материаллари таркибида ГМОнинг мавжудлигини аниқлаш бўйича замонавий янги лаборатория Жаҳон банки томонидан ажратилган 4 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобига ташкил этилади.

Ушбу лабораторияда ПЦР (полимер занжирий реакцияси) таҳлилларини ўтказиш орқали уруғ ва кўчатларда ГМО (генетик модификацияланган организм) мавжудлигини ҳамда ҳавфли яширин вирусли касалликларни ишончли ва тезкор аниқлаш имконияти яратилади.

Натижада: - импорт-экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчат материалларида учрайдиган ГМОни ҳамда хавфли яширин вирусли касалликларни аниқлаш орқали ГМО ва хавфли вирусли касалликлар мавжуд уруғликларни Республикамизга кириб келишининг олди олинади.

Энг асосийси, Европа Иттифоқи бозорларига имтиёзли ҳуқуқ асосида Ўзбекистондан товарларни экспорт қилиш имконини берувчи “GSP+” тизими шартларидан бири бўлган Картахен протоколи талаби бажарилишига эришилади.

Республикамизда илк бор бошоқли дон экинлари уруғларининг навдорлигини лаборатория шароитида аниқлашда, - Электрофорез ва ДНК таҳлилларини йўлга қўйиш орқали дала шароитида битта нав намунасининг навдорлигини 9 ой давомида синовдан ўтказиш жараёни 5 - 10 кунгача, яъни 27 баробар кам вақт ичида навдорликни аниқлаш имконияти яратилади;

- экиш учун тайёрланган уруғлик дон тўдаларида мавжуд бегона нав аралашмаларини экишдан олдин аниқлашга, шунингдек, навдорлиги паст бўлган уруғлик тўдалари экилиб кетишининг олди олинади.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

 

Text to speech