Ҳар бир соҳада қонун ҳужжатлари ижросини ўз вақтида, сўзсиз таъминланиши ўша соҳа тараққиётига, ривожига хизмат қилади. Кейинги йилларда юртимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, тармоқда таркибий ислоҳотларни амалга оширишда қатор қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекциясининг Наманган вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ҳам соҳага оид қонунлар ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, бошқарма ва туман бўлимлари томонидан жорий йилнинг 11 ойи мобайнида ўтказилган 2354 та текшириш ва мониторинглар натижасига кўра, 2636 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон яратиб берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан жойларга 219 та тақдимнома киритилиб, қонунбузилишига йўл қўймаслик хусусида 3920 нафар шахсларга расман огоҳлантириш берилди.
Бундан ташқари, тегишли ташкилотларга 2370 та кўрсатмалар киритилиб, натижаси бўйича 477 та фермер хўжаликларининг 38 млрд 564 млн сўм маблағлари ундирилди ва бузилган ҳуқуқлари тикланган бўлса, инспекция томонидан 1653 нафар шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди ҳамда 241 та маъмурий судларга, 12 та прокуратура органларига тааллуқлилиги бўйича материаллар юборилди.
Қўлланилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар натижасига кўра, 386 миллион 422 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилиб, улардан ундурув муддати келган 343 миллион 145 минг сўми ундирилди.
Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан вилоятда Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни аҳволи ўрганиб борилмоқда.
Жорий йил давомида ўтказилган 676 та назорат тадбирлари давомида жами 34 та текшириш, 642 та мониторинглар ўтказилиб, жами 705 та ҳолатда сувга оид қонунбузилиш аниқланди.
Мазкур ҳолатлар бўйича инспекция томонидан 544 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий, тегишли ташкилот ва корхоналарга 95 та ёзма кўрсатма, 20 та тақдимномалар киритиган бўлса, 227 нафар мансабдор шахсларга нисбатан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик борасида огоҳлантирилди.
Бундан ташқари, 46 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан юритилган маъмурий материаллар тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун судларга юборилди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш соҳасида Инспекциянинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан жорий йилда жами 505 та назорат тадбирлари, шундан 79 та текшириш ва 426 та мониторинглар ўтказилиб, 551 та ҳуқуқбузарликлар аниқланди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан инспекция томонидан 340 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий, тегишли ташкилот ва корхоналарга 21 та тақдимномалар киритиган бўлса, 117 нафар мансабдор шахсларга нисбатан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик борасида огоҳлантирилди.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 177 та судларга ҳамда 12 та прокуратура органларига тўпланган ҳужжатлар тааллуқлилиги бўйича юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларидан келиб чиқиб, бошқарманинг Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, вилоятда рўйхатдан ўтган техникалар 3719 тани, шундан трактор ва ўзи юрар 2212 та, тиркама 531 та, қишлоқ хўжалик машиналари 972 электрон базаси шакллантирилди.
Маълумот учун: Вақтинча рўйхатдан ўтгани 1395 та шундан трактор ва ўзи юрар 731 та, тиркама 358 та, қишлоқ хўжалик машиналари 306 та, берилган давлат рақами 3286 та, техник паспорт 4190 та, берилган техник гувоҳнома 1129 та, берилган тракторчи машинист гувоҳномаси 1677 та, рўйхатдан чиқарилди 816 та, ҳисобдан 129 таси чиқарилган.
Шунингдек, инспекция томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилган давлат ҳизматлари ҳисобидан бюджет ҳисобига ҳисобига 2 млрд 843,4 млн минг сўм пул маблағларини ундирилиши таъминланди.
М. Набиев, Инспекциянинг Наманган вилоят бошқармаси ташкилий назорат ва таҳлил бўлими бош инспектори