Ру Ўз O`z En

ҚИШЛОҚ ХЎЖAЛИГИ ТЕХНИКAЛAРИ УЧУН ТЕЗКОР ҚЎШМA РЕЙД ЎТКAЗИЛДИ

13 Август 2021 2126

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Хоразм вилояти бошқармалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳрида қишлоқ хўжалиги техникалари учун тезкор қўшма рейд ташкил етилди.

Урганч шаҳрида носоз, техник кўрикдан ўтказилмасдан, тегишли ҳужжатларсиз (тракторчи-машинист) техникаларни бошқариб юрган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича ўтказилган тадбир давомида «Ўзагроинспекция» ҳамда Хоразм вилояти ЙҲХБ инспекторлари томонидан қатор камчиликлар аниқланди.

Хусусан, 10-15 та ҳолатда ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган техника бошқариб юрган ҳайдовчилар аниқланиб, шундан 6 та ҳолатда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди ва қишлоқ хўжалиги техникалари вақтинчалик сақлаб туриш учун жарима майдончасига қўйилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва жарима жазоси қўлланилди. Қолганларига огоҳлантириш берилди.

Мақсад тракторчи-машинистдан жарима ундириш емас, балки биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги техникаларидан мунтазам фойдаланиб келаётган шахсларни огоҳликка чақиришдан иборатдир.
Ендиликда бундай қўшма рейдларни вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида доимий равишда ўтказиб бориш кўзда тутилган.
Ҳурматли фуқаролар, Сиздан ески намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномасини янгилашингизни, шунингдек, техникларни белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилишига еътиборли бўлишингизни сўраймиз.
Техника ҳужжатларини расмийлаштириш «Ўзагроинспекция»нинг туман бўлимларидаги техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси инспекторлари томонидан амалга оширилишини маълум қиламиз.

“Ўзагроинспексия”нинг Хоразм вилояти бошқармаси Aхборот хизмати

Text to speech