Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги техникаларининг техник ҳолати доимий назоратда

11 Август 2021 2701

Маълумки, қишлоқ хўжалиги техникаларини рўйхатдан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва мавсумга тайёргарлиги бўйича назорат тадбирларини амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг вазифаларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда, «Ўзагроинспекция»нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Инспекция ходимлари томонидан жойларда мулк эгалари ўртасида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 - йил 17 - апрелдаги 325-сонли қарорнинг мазмун моҳияти бўйича тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Қонунчиликда назарда тутилган жарималар миқдори, янгидан рўйхатдан ўтишнинг афзалликлари батафсил тушунтирилмоқда.

Жумладан, 5 - август куни «Ўзагроинспекция» нинг вилоят бошқармаси ва Нишон туман бўлими ҳамда ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш юзасидан қўшма рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида жами 15 та техникалар назоратдан ўтказилди. Мулк эгалари томонидан     2 та мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтмаган, 2 та давлат рўйхатига олинмаган қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланилаётганлиги аниқланди. Шунингдек, 2 та техникалар жарима майдонига вақтинчалик сақловга қўйилди.

Ушбу техника воситаларидан фойдаланиб келаётган мулк эгаларига нисбатан МЖтК нинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.‌‌

 

«Ўзагроинспекция»нинг Қашқадарё вилояти бошқармаси

Ахборот хизмати

Text to speech