Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги техникасини техник носоз ҳолатда бошқариш жарима ундиришга сабаб бўлмоқда

15 Апрель 2022 1902

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙХХБ билан келишилган ҳамкорлик натижасига кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари қўшма рейд тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда “Ўзагроинспекция”нинг Бешариқ туман бўлими ва туман ИИБ ЙҲХБ ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Ўтказилган тадбирлар давомида техникадан фойдаланиш қоидалари бузилиши юзасидан йил бошидан буён 9 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Бешариқ туманида ўтказилган назорат-рейд тадбирилари давомида фуқаро Б.Н. бошқарувида бўлган “Т-28” русумли тракторини, Бешариқ тумани Намуна қишлоғи ҳудудида фуқаро Ў.А. бошқарувида бўлган “ТТЗ-8010” русумли тракторлари тўхтатилиб текширилганида техникани техник носоз ҳолда бошқараётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан МЖтКнинг 112- моддаси билан маъмурий баённома тузилиб, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил   17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг Бешариқ туман бўлими инспекторлари томонидан жорий йилнинг 1-чи чораги давомида 4 маротаба назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб шундан 9 та ҳолатда қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан ёзма кўрсатмалар берилиб, ҳуқуқбузарликларга нисбатан инспекция органларининг ваколати доирасида чора қўлланилди.

Юқоридаги тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, Қишлоқ хўжалиги техникаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини назорат қилишдан иборатдир. “Ўзагроинспекция” нинг туман бўлими инспекторлари томонидан ушбу йўналишда назорат тадбирларининг ўтказилиши тизимли давом эттирилади.

  М.Жўраев,  “Ўзагроинспекция” Бешариқ тумани бўлими бошлиғи ўринбосари:     

Text to speech