Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" сифатида кенг нишонлаб келинади.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида ҳам байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Агроинспекция раҳбарияти ва жамоаси шунингдек Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан вакиллар иштирок этишди.
Табирнинг расмий қисмида Инспекциянинг 14 нафар жонкуяр ходимлари касб байрами муносабати билан "Қишлоқ хўжалиги фидойиси " ва "Сув хўжалиги аълочиси" кўкарак нишонлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек тадбир юртимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди. Эл ардоғидаги санъаткорларнинг хонишлари байрамга ўзгача руҳ бахш этди.
Агроинспекция Ахборот хизмати