Ру Ўз O`z En

ҚОНУН БАРЧАГА БАРОБАР, ҲУДУД БОШ МИРОБИ ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

24 Ноябрь 2020 2760

Кузги бошоқли дон экилган майдонларни суғориш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан “Кунжиқалъа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ўзагроинспекция”нинг Бухоро вилояти Бухоро туман бўлими ходимлари томонидан мониторинг тадбирлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида, ҳудуд бош мироби А.Н томонидан ғалла майдонларини суғориш учун олинган сувлар назоратсиз ва қаровсиз қолдирилгани аниқланди, натижада “Новметан” ички бетон ариғининг оқим бўйлаб чап томонидаги “Янги Обод” қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқнинг 2 метр катталикдаги қисмининг синиши оқибатида сувдан фойдаланилмасдан “Новметан” ички тармоқ зовурига ташлаб қўйилганлиги аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолати холислар ва мутахассислар иштирокида ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Унга кўра, ҳудуд бош мироби А.Н томонидан сув қаровсиз қолдирилиб, зовурга ташлаб қўйилганлиги ва сувдан фойдаланишда сув истеъмоли қоидаларини бузганлиги учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 74-моддаси 2 қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида  669 минг сўм жарима жазоси қўлланилди.

Юқорида аниқланган камчиликларга йўл қўйилмаслик ва уларни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳудуддаги сув назоратчилари, фермер хўжаликлари раҳбарларига кўрсатма берилди. Қонун барчага баробар, унга итоат қилмаганга эса жазо муқаррар

 

“Ўзагроинспекция”нинг Бухоро вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

 

Text to speech