Ру Ўз O`z En

Қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди

16 Февраль 2022 1456

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг мажлислар залида Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказишга Қонун бузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини тушунтириш юзасидан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Инспекциянинг вилоят ва туманлар раҳбарлари, дон йўналиши инспекторлари шунингдек, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси филиаллари раҳбарлари ҳамда дон йўналиши бўйича мутахассис ва тадбиркорлар иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига мувофиқ санитария-эпидемиологик хулосаси мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан мувофиқлик сертификатини олиш ихтиёрий равишда амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур фармон билан мажбурий тарзда сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотларни аста-секинлик билан қисқартириб бориш, тадбиркорлик субъектларини жавобгарлигини белгилаб бериш ва шу билан бирга ваколатли ташкилот томонидан соҳалардаги хавф-хатарларни таҳлил қилиш тизими яратилди.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва сотувчилар маҳсулотларнинг техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга мувофиқлигини таъминлаш учун жавобгар экканликлари ҳам кўрсатилган.

Фармондан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларини онгли равишда зиммаларига юклатилган жавобгарликларни ҳис қилган ҳолда ишлаб чиқарилаётган ва ички бозорга чиқариладиган маҳсулотларни техник регламент талаблари тўлиқ бажарилишини таъминланиши кутилмоқда.

Афсуски, баъзи тадбиркорлик субъектлари томонидан фармонни мазмун моҳияти тўлиқ тушуниб етилмаганлиги яққол намоён бўлмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Республикамизда фаолият юритаётган барча тадбиркорлик субъектлари томонидан бугунги кундаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ва техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ амал қилинган ҳолда, дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда иш олиб борилиши лозим дейди- "Ўзагроинспекция"нинг Пахта-хом-ашёси ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи КАҳмедов.

Шу боисдан, тадбиркорлик субъектлари ички бозорни сифатсиз ва хавфли бўлган дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан ҳимоя қилишда давлат идоралари билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириши мақсадга мувофиқ бўлади ва бу ҳақида тадбир давомида сўзга чиққан спикерлар томонидан ҳам тушунтиришлар берилди.

Тақдимот шаклида ташкил этилган тадбирда “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси директори ўринбосари ШПазилов ва дон йўналишида марказий лаборатория бошлиғи д.Низамовлар мавзу бўйича маъруза ва презентациялар билан иштирок этдилар.

Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech