“Ўзагроинспекция” фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан, пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотларнинг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилигини камайтирилиши юзасидан назоратни амалга ошириш Инспекциянинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, тегишли қарорга кўра, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, ёғ-мой корхоналарининг пахта техник чигитини тўлиқ технологик цикл (мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш цехлари)да мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга эканлиги устидан назорат (текшириш) “Ўзагроинспекция” ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назоратга олинган.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи пахта-тўқмачилик кластерлари томонидан апрель ойида 3692 тонна миқдордаги пахта техник чигити биржа савдоларига қўйилиши режалаштирилган.
Шундан,“Amudaryotex” МЧЖда 1870 тонна, “Boston klaster” МЧЖда 822 тонна ва “Qоraqalpоg'iston Agro klaster” МЧЖда 1000 тоннани ташкил этади.
Жумладан, “Agro To'rtko'l Tekstil Cluste” ва “Beruniy cluster” МЧЖлари томонидан жорий йилнинг апрель ойида пахта техник чигитни ўзи фаолият юритаётган тумандаги ёғ-мой корхоналарига қайта ишлаш учун топшириши режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Республикасининг 5 та ёғ-мой корхоналарида 1306,3 тонна пахта ёғи мавжуд бўлиб, шундан 355 тоннаси тасдиқланган графикка асосан биржа савдолари орқали сотилиши белгиланди.
Шундан, “Shimboy moy invest” CK 100 тонна, “Region-agro invest eksport” МЧЖда 50 тонна, “A/J EGAP” МЧЖда 105 тонна, “Turon-Xojeli” МЧЖда 100 тонна пахта ёғини ташкил этади.
Ҳозирги кунда Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
А. Тенелбаев, Агроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Пахта хом-ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси бош инспектори