Бугунги кунда, Қорақалпоғистон Республикасида қоракўлчилик бўйича 422 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолият кўрсатиб, уларда жами 77,1 минг бош майда шохли моллар, шундан, 48 минг бош она совлиқлар парвариш қилинмоқда.
Шу жумладан, 19,9 минг бош она совлиқлардан 19,9 минг бошдан ортиқ қўзи ва улоқлар олинди, шунинг, 11,3 минг боши ёки 57 фоизи ўстиришга қолдирилди, шундан, 5,9 минг боши ёки ўстиришга қолдирилган қўзи ва улоқларнинг 52,2 фоизини урғочи қўзи ва улоқлар ташкил этади.
Бундан ташқари, 8,6 минг дона қоракўл териси тайёрланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида қоракўлчиликка ихтисослашган 2 та наслчилик хўжаликлари фаолият кўрсатиб, уларда жами 2 минг 541 бош наслли қоракўл қўйлар мавжуд бўлиб, шундан, 1 минг 471 бош она совлиқлар парвариш қилинмоқда.
Ушбу наслчилик хўжаликларида жорий йил баҳорги қўзи олиш мавсумида 1 минг 500 бошдан ортиқ қўзи олинди, шундан, 1 минг 250 бошдан ортиқ қўзи ўстиришга қолдирилди, шундан 1 минг 36 боши урғочи, 159 боши эркак қўзилар ва 55 боши наслли қўчқорчаларни ташкил этмоқда. Шу билан бирга 250 боши қоракўл терига сўйилган.
“Ўзагроинспексия”нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан профилактика ва мониторинг тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йил январ-март ойларида жами 122 та профилактика ва мониторинг тадбирлари ўтказилди, шундан, 113 та огоҳнома ва 9 та ёзма кўрсатмалар берилди.