Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва Ички ишлар вазирлиги ЙҲҲББ ҳамкорлигидаги тадбирлар режасига кўра ҳар ҳафтанинг Пайшанба кунлари “Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқарма ва туман бўлимлари томонидан қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу мақсадда инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан жорий йилнинг ноябрь ойининг ўтган даври давомида ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ билан ҳамкорликда ўтказилган қўшма рейд тадбирлари натижасида 56 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан таъсирчан чоралар қўлланилди.
Шунингдек, жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида ўтказилган қўшма рейд тадбирларида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш юзасидан 307 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан чора кўрилди.
-Бундан ташқари, жорий йилнинг 11 ноябрь куни ўтказилган қўшма рейд давомида вилоят миқёсида 33 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Хусусан, Агроинспекциянинг вилоят бошқармаси томонидан Самарқанд тумани ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилганда фуқаро С.д. бошқариб келаётган "ZL30B-3" русумли фронтал юклагич тегишли ҳужжатларсиз бошқариб келинаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, фуқаро И.Б. бошқариб келаётган "МТЗ-80" русумли трактор ўрганилганда, ушбу тракторга уланган тиркама тегишли ҳужжатларсиз фойдаланиб келинаётганлиги маълум бўлди-дейди “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси инспектори Санжар Қурбонов.
Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатлари асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан, ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилди.
“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати