Ру Ўз O`z En

УРУҒЛИК ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИНГ СИФАТЛИ БАЖАРИЛИШИ ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИДА

1 Май 2025 65

Мамлакатимизнинг суғориладиган майдонларида етиштирилаётган буғдой навларини уларнинг биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда жойлаштириш, ерни ва уруғни экишга тайёрлаш, экиш усули, меъёри ва муддатлари, органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш, бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминловчи инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, кузги буғдой дон ҳосилдорлигини ошириш мақсадида навларни тўғри танлаш, сараланган юқори сифатли уруғларни экиш талаб этилади.

Жорий йилда  Қорақалпоғистон Республикасида уруғлик ғалла етиштириш мақсадида танлов ғолиби деб топилган 149 та фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 5 минг 62 гектар майдонларда ҳосилдорлиги юқори бўлган уруғлик ғалла навлари экиб  парвариш қилинмоқда..

Хусусан,  юқори ҳосил берадиган “Васса”, “Аср”, “Зимнитса”, “Веха”, “Андижон-2”, “Себербаш”, “Антанина”, “Қадр”, “Алексевич”, “Гром”, “Дружба”, “Гурт”, “Уткир”, “Ултра”, “Граф” ва “Яксарт” навларидан экилган.

Ушбу уруғлик ғалла майдонларида экишдан тортиб то шу бугунги кунга қадар азотли, фосфорли ва калийли минерал ўғитла билан озиқлантириш ишлари ҳамда  маҳаллий гўнг билан шарбат усулида суғориш ишлари “Ўзагроинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш шўбаси ҳамда туман инспекторлари томонидан кунлик назорат қилиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида уруғлик ғалла майдонларида белгиланган агротехник тадбирларни сифатсиз бажарган субъектларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиши таъминланди.

Бугунги кунда “Ўзагроинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан уруғлик ғалла майдонларида бегона нав, бегона ўт аралаштирмаслик, нав тозалигини сақлаш бўйича ҳам тегишли равишда таъсирчан чоралар кўриб борилмоқда.

Мақсад, сара уруғ жамғариш.

“Ўзагроинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг етиштирилишини назорат қилиш шўбаси бош мутахассиси. Т.АСКАРОВ

 

Text to speech