Ру Ўз O`z En

Амалдаги ислоҳотлар: Инсон қадри учун

8 Январь 2025 67

Президент топшириғи ижроси: Денов тумани мисолида

Мамлакатимизда аҳолига сифатли ва кафолатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан самарали ишлаши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, мазкур соҳада банд бўлган аҳоли даромадларини оширишни қўшимча рағбатлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари соҳа ривожи йўлидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

- Туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида 2025 йил ғўза ҳосили учун 7000 минг гектар ер майдонга чигит экилиши режалаштирилган, - дейди Денов тумани Агроинспекцияси бўлими бошлиғи Икром Назаров. - Бугунги кунда уруғлик "Бухоро -10", "Равноқ", "Шеробод ШН", "Султон" навларнинг чигитини дорилаш ишлари Ўзагроинспекциянинг Денов тумани бўлими тамонидан сифатли ва белгиланган миқдори бўйча таёрлаш ишлари назоратга олинган. Мазкур тайёргарлик ишлари Хайробод уруғлик чигитни дорилаш цехида ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, 4 та техникаларни таъмирлаш масканларида 204 та чопиқ трактор, 204 та култиватор, 90 та чигит экиш сеялкаси ва 320 та тишли бороналар тўлиқ таъмирланиб ишлаш ҳолатига келтирилган.

Денов тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Text to speech