Ру Ўз O`z En

Республика бўйлаб ғалла майдонларини озиқлантириш ишлари қай даражада ?

11 Март 2022 2320

Баҳор фаслнинг дастлабки ойи, яъни март ойи ғалла парваришида ғалла ҳосилига ҳосил қўшиш ойи бўлиб, ўз вақтида ўтказиладиган агротехник тадбирлар ғалладан юқори ҳосил олиш ва улкан хирмон бунёд этишнинг гарови ҳисобланади.

Шунингдек, жойларда фермерлар билан мулоқотда қилинганида биринчи баҳорги озиқлантириш ишлари ўтказилган ғалла майдонларига ёққан ёмғир, ғалла ривожига жуда катта фойда берганлигини таъкидламоқдалар.

Бу эса, ўз навбатида энг мухим агротехник тадбирларидан бири бўлган ғаллани азотли минерал ўғитлар билан иккинчи бахорги озиқлантириш ишларини қисқа муддатларда якунлаш чораларини кўриш кераклигини тақозо қилмоқда.

Бугунги кунда, Республикада парвариш қилинаётган 1 млн 30 минг 464 гектар ғалла майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан Инспекция томонидан домий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида Республика ҳудудларида ғалла майдонларининг 816 минг 816 гектари ёки 79 фоизи туплаш ҳамда 213 минг гектари ёки 21 фоизи найчалаш фазасида ривожланаётганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, ғаллани азотли минерал ўғитлар билан иккинчи баҳорги озиқлантириш ишлари учун 203 минг тонна ёки режага нисбатан 67 фоиз азотли минерал ўғитлар захираси яратилиб, 217 минг гектар ёки 21 фоиз ғалла майдонларида озиқлантириш ишлари амалга оширилганлиги маълум бўлди.

Ушбу тадбир, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё Тошкент ва Фарғона вилоятидаги фермер хўжаликлари ва кластерлар томнидан қизғин бошлаб юборилганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, жойларда мавжуд 4408 дона пуркагичлар ёрдамида, ғаллани баргидан озиқлантириш (суспензия сепиш) ишлари, айни дамда 747 минг гектар ёки 73 фоиз майдонда ўтказилган.

Хусусан, ушбу муҳим агротехник тадбир, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятларида парвариш қилинаётган қарийиб барча ғалла майдонларида амалга оширилганлиги кузатилди.

Бироқ, ҳудудларда ғалла парваришида агротехник тадбирларнинг бажарилиши “Ўзагроинспекция” томонидан назорат тадбирлари ўтказилганда, бир қатор ҳудудларда ғалла парваришида агротехник тадбирларнинг бузилишига йўл қўйилаётганлиги аниқланди.

Жумладан, бошоқли дон экинларини экиш ва парваришлаш бўйича мавсум бошидан буён инспекторлар томонидан 1 млн 336 минг гектар майдонларда назорат тадбирлари ўтказилиб, шундан 21 минг 842 та субъектларнинг 573 минг 466 гектар майдонларда агротехник тадбирлар бузилганлиги аниқланди.

Ушбу аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва келгусида олдини олиш юзасидан фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарига 10290 та огоҳлантириш, 7001 та кўрсатма берилиб, маҳаллий ҳокимлик ва идораларга 346 та тақдимнома киритилди ҳамда 113 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 

“Ўзагроинспекция” томонидан, ҳудудларда 2022 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган ғалла майдонларида агротехник тадбирларни ўтказилиши доимий назоратга олиниб борилади.

“Ўзагроинспекция”нинг Қишлоқ хўжалигида Агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бошқармаси 

 

Text to speech