Ру Ўз O`z En

Республика бўйича 125,6 гектар полиз майдонларида юқори авлодли уруғлик етиштирилмоқда

23 Июнь 2021 1799

Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тартибга солиш мақсадида 2019 йил 16 февралда “Уруғчилик тўғрисида”ги ЎРҚ-521-сонли Қонуни қабул қилинган.

Ушбу Қонуннинг 16-моддасида бевосита “Ўзагроинспекцияга оригинал, элита ва репродукцион уруғликларнинг етиштирилиши, уларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилган ҳолда тежаб сарфланиши устидан назорат қилиш ваколати белгилаб берилган.

Мазкур ваколат доирасида “Ўзагроинспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими томонидан “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ҳузуридаги элита хўжаликларда сабзавот ва полиз экинлари уруғлиги етиштирилаётган майдон ва келгуси йил учун экиш мақсадида уруғлик жамғаришни прогноз кўрсатгичлари таҳлил қилинди.

Таҳлилларга кўра, республика бўйича 36 та элита хўжаликларида жами 125,6 гектар майдонда сабзавот ва полиз экинларининг юқори авлодли уруғлигини етиштириш мақсадида экин экилган бўлиб, шундан 52,9 гектар сабзавот ва 72,7 гектар полизни ташкил этади.

Ушбу уруғлик учун экилган майдонлардан жами 22 тонна сабзавот ва полиз экинларининг уруғликлари жамғарилиши аниқланди.

Шунингдек, 52,9 гектар сабзавот экилган майдонларда жами 15,4 тонна юқори авлодли шундан, 9,3 тонна R-1 ва 6,1 тонна R-2 авлодига мансуб уруғликлар ҳамда 72,7 гектар полиз экилган майдондан жами  6,6 тонна юқори авлодли шундан, 4,6 тонна тонна R-1 ва 2,1 тонна R-2 авлодига мансуб уруғликлар жамғариш прогноз қилинганлиги аниқланди.

2022 йил ҳосили учун маҳаллий шароитда республикамизнинг барча ҳудудларидаги элита хўжаликларида етиштирилаётган сабзавот ва полиз экинлари уруғликларини дала апробация синовларини ўз вақтида сифатли ўтказилиши ҳамда мевалардан уруғликларни ажратиб олиниши, уруғликларни сақланиши “Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан назорат қилиб борилади.

Зафар Исматов, Инспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими катта инспектори

Text to speech