Ру Ўз O`z En

Республика ҳудудларида 2023 йил ғалла ҳосилидан 300 минг тонна уруғлик дон етиштирилиши назоратга олинган

16 Декабрь 2022 2242

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2023 йил ҳосили учун экилган уруғлик ғалла майдонларида ташкилий ва агротехник тадбирларни тизимли ташкил этиш ҳамда келгуси йил ҳосили учун сифатли ва кафолатланган уруғлик дон жамғариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 18 ноябрдаги 61-сонли йиғилиш баёнида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларидаги 3 335 нафар уруғчилик хўжаликларининг 96,8 минг гектар майдонларида бошоқли дон экинларининг юқори авлодли уруғликлари етиштирилиши белгиланган.

Хусусан, келгуси йил ҳосилидан республика бўйича 127 та тумандаги 3 335 нафар фермер хўжаликлари, кластерлар, илмий тадқиқот институтлари ва Уруғчиликни ривожлантириш марказига қарашли элита уруғчилик хўжаликларининг жами 96,8 минг гектар майдонларига уруғлик мақсадлари учун бошоқли дон экинларнинг юқори авлодли навлари экилган бўлиб, ушбу майдонлардан режалаштирилган 300 минг тоннадан ортиқ сифатли сара уруғлик дон етиштирилиши белгиланган.

Жумладан, уруғлик майдонларининг 5 минг гектар кўпайтириш кўчатзори (оригинал 15,7 минг тонна кутиладиган уруғлик дон), 35,1 минг гектар оригинал (элита 109,8 минг тонна) ва 56,7 минг гектар элита (R-I 174,5 минг тонна) авлодли уруғлик дон етиштириладиган майдонларни ташкил этади.

Уруғлик ғалла майдонларига бошоқли дон экинларинг 53 та селекцион навлари экилган бўлиб, шундан 20,9 минг гектар майдонда маҳаллий селекциянинг 33 та буғдой навларини ташкил этса 75,9 минг гектар уруғлик майдонларда эса хорижий селекциясига мансуб 20 та буғдой навларини ташкил этади, шундан асосий майдонларга буғдойнинг Алексееич, Гром, Аср, Таня, Яксарт Васса, Хисорак, Антонина, Бобур, Безостая-100, Давр, Веха, Ғозғон, Бунёдкор ва Дурдона навларини экилган.

Шунингдек мазкур, йиғилиш баёнида Россия Федерациясидан келтирилган серҳосил ва турли стресс омилларга чидамли бўлган буғдой навларидан фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларнинг 10 минг гектар уруғлик майдонларга жойлаштирилди.

Республика ҳудудларида 2023 йил ҳосилидан сифатли уруғлик дон етиштирилишини таъминлаш мақсадида, Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан уруғлик майдонларидаги ғалланинг хар-бир ривожланиш фазаларида белгиланган агротехник тадбирларни муддатларида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш мақсадида ҳар 15 кунда дала мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Мониторинг натижалари ўрганилганда ҳозирги кунда асосий уруғлик майдонларда ғалла туплаш фазасида ривожланаётган бўлиб уруғлик майдонларида белгиланган агротехник тадбирларни (четан ўраш, шарбат усулида суғориш учун хандаклар қазиш ва маҳаллий ўғит жамғариш, ғўзапоялардан тозалаш) ўз муддатларида амалга оширилиши юзасидан уруғчилик субъектларига 4 156 та огоҳлантириш хатлари берилиши таъминланган.

Юқоридагиларга асосан Инспекция Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 ноябрдаги 61-сонли йиғилиш баёни ижросидаги топшириқларини белгиланган муддатларда таъминлаш ҳамда келгуси йил ҳосили учун стандарт талабига жавоб берадиган сифати кафолатланган уруғлик дон етиштириш ишлари тўлиқ назоратга олиниб мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

 

 Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат

қилиш бўлими

Text to speech