Бошоқли дон экинларидан сифатли ва мўл ҳосил олишда уларнинг биологик хусусиятлари, мақбул парваришлаш агротехник тадбирлари ва экин майдонларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш муҳим омиллардан ҳисобланади.
Ҳукуматнинг 2020 йил 8 сентябрдаги “2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 546-сон қарори ижросининг бажарилиши ҳамда уруғлик майдонлардан сифатли давлат стандартлари талабига жавоб берадиган уруғлик дон етиштирилиши Инспекция томонидан назоратга олинган.
Хусусан, республикада 2021 йил ҳосили учун 134 та туманда жами 3 172 та танловлардан ўтган фермер хўжаликлари, кластерлар, илмий тадқиқот институтлари ва Уруғчиликни ривожлантириш марказига қарашли элита уруғчилик хўжаликларининг жами 90,7 минг гектар уруғлик ғалла майдонларда бошоқли дон экинларнинг 54 та навидан 284,4 минг тонна, шундан 260,2 минг тонна сувли, 24,2 минг тонна лалми майдонлардан сифатли сара уруғлик дон етиштириш мақсадида парваришланмоқда.
Республика бўйича кузги бошоқли дон экилган уруғлик майдонларнинг 3,4 минг гектар кўпайтириш кўчатзори (суперэлита 11,5 минг тонна уруғлик дон кутилади), 55,2 минг гектар суперэлита (элита 170,5 минг тонна), 31,5 минг гектар элита (R-I 94,9 минг тонна) ва 491 гектар биринчи авлодли (R-II 831 тонна) уруғлик майдонлар ташкил этади.
Шунинг билан бирга уруғлик майдонларда бошоқли дон экинларинг жами 54 та селекцион навлари экилган бўлиб шундан 41,8 минг гектар майдонда 36 та маҳаллий селекцион навларни ташкил этса қолган 48,9 минг гектар майдонларда 18 та хорижий селекция навларини ташкил қилади.
Шунингдек Инспекциянинг ҳудудий бошқарма ва туман бўлимларининг инспекторлари томонидан уруғчилик субъектларида агро техник тадбирларни ўз муддатида сифатли ўтказилишини назорат қилиш мақсадида жорий йилнинг февраль ойдан ҳар 15 кунда ёки ҳозирги кунгача 6 марта жами 3 039 мониторинг ўрганишлар амалга оширилган бўлиб шундан уруғчилик субъектларга 3 201 та огоҳлантириш, 659 та ёзма кўрсатма ҳамда тегишли мутасадди ташкилотларга 146 та тақдимномалар киритилган.
Мониторинг натижаларига кўра, уруғлик майдонларда асосий ғалла найчалаш даврида ривожланаётганлиги ҳисобга олиниб мазкур майдонларда баҳорги 3-азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари якунланган. Ғаллани ривожланишини тезлаштириш мақсадида биостимуляторлар ёрдамида ўсимликнинг баргидан суспензия усулида озиқлантириш ишлари билан бир қаторда ғалланинг асосий кассалик ва зараркунанда ҳамда бегона ўтларга қарши кимёвий ишлов берилиб пешма-пеш шарбат усулида суғорилмоқда.
Шу билан бирга, Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан уруғлик дон етиштирилиши бўйича назорат ўрнатилган бўлиб, амалга оширилган ишлар юзасидан Инспекциянинг Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлимига белгиланган муддатларда ахборотлар тақдим қилиб борилмоқда.
Ш.Хайитов, Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи