Ру Ўз O`z En

Республикада илк марта сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва бошқа экинларнинг сара уруғлигини етиштириш жорий этилмоқда (баёнот)

22 Апрель 2022 1990

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-106 сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур Қарор мазмун моҳиятига кўра, 2022 йилдан бошлаб, Республикада биринчи марта сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва бошқа экинларнинг уруғчилигини ташкил этиш учун 13 минг 395 гектар ер майдонлари ажратилди.

Жорий йилдан бошлаб, 3 минг 278 гектар сабзавот, 1,0 минг гектар полиз, 1 минг 330 гектар мойли, 2 минг 65 гектар картошка, 2 минг 376 гектар дуккакли экинлар ва 2 минг 442 гектар озуқа экинларининг сара уруғлигини етиштириш ташкил қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ушбу майдонларда уруғчилик етиштирувчи хўжалик субъектлари ўртасида ихтисослаштириш бўйича танловлар ўтказилди. Танловда уруғлик етиштириш учун бугунги кун талабига жавоб берадиган 4 минг 669 та хўжалик субъектлари ғолиб деб топилди.

Шундан, 71 та туманларнинг 288 нафар хўжалик субъектларини 3 минг    385 гектар ер майдонлари сабзавотчиликка, 50 та туманларнинг 117 нафар хўжалик субъектларини 978 гектар ер майдонларида полизчиликка, 55 та туманларнинг 339 нафар хўжалик субъектларини 1 минг 349 гектар ер майдонлари мойли экинлар, 63 та туманларнинг 162 нафар хўжалик субъектларининг 2 минг 365 гектар ер майдонлари дуккакли экинлар ва  61 туманларнинг 345 нафар хўжалик субъектларининг 2 минг 370 гектари ер майдонларида озуқа экинларининг уруғчилиги йўлга қўйилади.

Агроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва унинг туман бўлимларида фаолият олиб бораётган Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш соҳаси инспекторлари, ҳудудларда ташкил этилган Қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғчилигига ихтисослаштирилган хўжалик субъектлари томонидан жорий йил якунида экинбоплик талабларига тўлиқ жавоб берадиган уруғлик жамғаришлари учун, бугунги кунда долзарб бўлган экин турларининг  уруғликларни экилиши, уруғлик учун экилган майдонларда агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга оширилиши ва уруғлик майдонларида дала апробация кўриклари ўтказилишида яқиндан амалий ёрдам бериш бўйича бир қатор ишлар белгилаб олинган.

Инспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими

 

Text to speech