Ру Ўз O`z En

Республикада пахта мойини хавфсизлигини таъминлаш борасида зарур тадбирлар амалга оширилмоқда.

16 Февраль 2021 2227

Пахта техник чигити таркибида табиий заҳарли модда-госсипол бўлиши, айниқса пахта мойи ва кунжара таркибида ушбу модданинг рухсат этилган меъёридан юқори бўлиши аҳоли саломатлигига жидий зарар етказиши мумкин.

Тайёр маҳсулотларда госсипол моддаси миқдорини хавфсиз даражага тушириш учун пахта техник чигити тўлиқ технологик циклда қайта ишланиши зарур. Тўлиқ технологик цикл мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш жараёнларидан иборат бўлиб, айниқса хавфсиз пахта мойи ва кунжара ишлаб чиқиш учун рафинация, дезодарация ва экстрация цехларининг аҳамияти каттадир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил27 октябрдаги ПФ-6094-сонли Фармони иловасининг 7-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 ноябрдаги 03/1-2355-сонли топшириғи билан корхоналарнинг пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга эканлиги устидан назорат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси зиммасига юклатилган.

Ушбу назорат тадбирлари “Ўзагроинспекция” томонидан тузилган ҳудудий ишчи комиссияларига “Ўзстандарт” агентлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассисларини жалб этган ҳолда амалга оширилмоқда.

Ҳудудий ишчи комиссиялар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ёғ-мой корхоналарида ўрнатилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Бугунги кунда республика бўйича мавжуд 500 тадан ортиқ ёғ-мой корхоналарининг 263 тасида текширув ўтказилиши белгиланган бўлиб, 238 та корхоналарда текшириш якунланди.

Текширув натижасига кўра, ПФ-6094-сонли Фармонда белгиланган талаб 32 та ёғ-мой корхонасида таъминланган ва 206 тасида таъминланмагани маълум бўлди.

Пахта техник чигитини қайта ишлаш учун тўлиқ технологик цикли ёки тайёр маҳсулотлар учун гигеник ва мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган ёғ-мой корхоналари бўйича 199 та тақдимномалар Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасига киритилди ва уларнинг пахта техник чигитини харид қилиш бўйича биржа савдоларида иштирок этишини олди олинди.

Белгиланган талаблар бажарилмаган корхоналарга жами 156 маротаба (огоҳлантириш, кўрсатма ва тақдимномалар киритиш орқали) таъсир чоралари қўлланилган. 14 та ёғ-мой корхонаси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига материаллар киритилиши таъминланган.

Инспекция томонидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда

 

Пахта хом-ашёси ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

Text to speech