Ру Ўз O`z En

Республикамизда 2022 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш мавсуми бошланди

5 Ноябрь 2021 1638

Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгор ишларининг аҳамияти катта. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

Ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлашга эришиш учун трактор ва плуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилиши ва созланиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланган бўлиши, ҳайдов тўғри ташкил этилиши ҳамда унинг сифати доимо назорат қилиб борилиши лозим бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги “2021 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 03-03/1-668-сонли йиғилиш баёни билан, 2022 йил ҳосили учун Республикада 1 млн 36 минг гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳудудларда кузги шудгорлаш мавсумига 5 минг 652 дона ҳайдов тракторлари жалб этилган бўлиб, шунинг 4 минг 221 донасини юқори унумли ҳайдов тракторларини ташкил этади.

Бундан ташқари, ушбу баённомада, ҳайдов техникалари ва агрегатлари тасдикланган графиклар асосида тўлиқ ва сифатли таъмирланиши устидан ҳамда жойларда ерларни шудгорлаш ишлари боришини назорат килиш, сифатсиз шудгорлаш ҳолатларига йул қўйилганда белгиланган тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўриш вазифаси Инспекция зиммасига юклатилган.

Республикада 4 ноябрь ҳолатига 131 минг 563 гектар ёки режага нисбатан 10 фоиз майдонда шудгорлаш ишлари амалга оширилди.

“Ўзагроинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан, жойларда шудгорлаш ишларининг сифати бўйича 50 минг гектар майдонда назорат тадбирлари ўтказилиб, шундан 18 минг гектар майдонни шудгорлаш ишларида хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.  

Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида, фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарига 509 та огоҳлантириш, 40 та ёзма кўрсатмалар берилди. 

Ҳудудларда кузги шудгорлаш ишларини сифатли ва ўз муддатида бажарилиши “Ўзагроинспекция” томонидан қатъий назоратга олинган.

 Инспекциянинг Агротехник тадбирларини назорат қилиш бошқармаси

 

Text to speech