Ру Ўз O`z En

Самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорлар ўрнида интенсив- серҳосил боғ ва токзорлар барпо этилмоқда

9 Ноябрь 2021 1783

Андижон вилояти тупроқ-иқлим шароитида, серҳосил, экспортбоп, сара мева ва узум етиштириш учун она табиат томонидан барча шароитлар яратилган бўлиб, миришкор, уста боғбонларимиз томонидан сара, интенсив ривожланадиган, ҳосилдор мева ва ток кўчатларини экиб, нафақат халқимиз дастурхони балки, қўшни ва олис мамлакатлар дастурхонини ҳам мазаси тилни ёрадиган мева, узум маҳсулоти билан тўлдириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Ҳукуматнинг 2019 йил 18 декабрдаги “Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида”ги 1012-сонли қарори ва Низоми қабул қилиниши бу соҳа имкониятларини янада кегайишига хизмат қилмоқда. Жумладан, Қарор ижроси таъминланишини назорат қилиш “Агроинспекцияга юклатилганлиги  ҳудудлардаги инспекторларга катта маъсулият юклайди.

Жойлардаги соҳа инспекторлари томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ва уларни бузиб ўрнига янги интенсив боғ ва токзорларни барпо қилиш ишларини сифатли бажарилиши  доимий назоратга олинган.

Бугунги кунда вилоятдаги эскириб яроқсиз ҳолга келган боғ ва токзорларнинг 70-80 фоизи бузилиб, ўрнига янги интенсив боғ ва токзорлар ташкил қилинди.

Ҳукумат томонидан соҳани ривожлантиришга катта аҳамият берилаётганлиги, самарасиз боғ-токзорларни реконструкция қилиш бўйича барча шароитлар яратиб берилганлигига қарамасдан, мазкур Қарорнинг ижроси айрим ҳокимликлар, масъул раҳбар ходимлар ва боғдорчилик, узумчилик фермер хўжаликлари томонидан етарлича масъулият билан ёндошмаётганлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, мазкур Низомнинг 10-банди ижроси бўйича туман ҳокимликлари томонидан комиссия хулосасини тегишлилиги бўйича 5 кун муддатда ўрганиб, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар ўрнида, янги интенсив боғ, токзорларни барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича қарор қабул қилиниши керак бўлсада, Низом талаблари бузилган ҳолда қабул қилинмаслик ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, Шаҳрихон туманда Андижон вилояти ҳокимининг 2020 йилдаги қарорига асосан 84 гектар самарасиз мевали боғлар ўрнида янги боғлар барпо этиш 69 гектар ёки 82 фоизга,  17 гектарда янги токзор барпо этиш ўрнига 6 гектар ёки 35 фоиз бажарилган.

Тумандаги “Абдубий сара узумзори” боғдорчилик фермер хўжалигида 2 гектар янги токзор барпо этилиши режалаштирилиб, 2 гектар токзор барпо этилмаганлиги, Туркистон массивидаги “Шокиржон барака” узумчилик фермер хўжалиги томонидан 4.3 гектар майдонга янги токзор барпо этилиши белгиланган, амалда ток кўчатлари экилмаган ва Янги йўл массивидаги “Қипчақўрғон узум шарбати” узумчилик фермер хўжалиги томонидан ҳам уч гектар майдонга янги токзор барпо этилиши режалаштирилган бўлсада, фермер хўжалиги томонидан эски токзор майдонлари бузилмаганлиги аниқланди.

Худди шундай ҳолатлар, вилоятнинг Асака, Булоқбоши, Хўжаобод, Улуғнор, Марҳамат ва Пахтаобод туманларининг инспекторлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан инспекторлар томонидан белгиланган тартибда, огоҳлантириш, ёзма кўрсатма ва тақдимномалар бериш орқали таъсир чоралари кўрилмоқда.

Ш. Баховиддинов, Инспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини етиштириш ва таъминотини назорат қилиш бош инспектори;                                                           

У. Абдуллаев,  Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош инспектори.                                                      

Text to speech