Ру Ўз O`z En

Самарқанд: жорий йил ҳосили учун 10 минг 105 тонна уруғлик пахта-хом ашёси жамғарилган

24 Январь 2024 2048

Маълумки, уруғлик чигитни тозалаш, саралаш, туксизлантириш ва дорилаш ишларини давлат стандарти талаблари асосида ўз муддатларида бажарилиши пахтадан мўл ҳосил олишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

 Уруғлик пахта хом-ашёсини қабул қилиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш ва тарқатиш, сифатини назорат қилиш бўйича Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 Жумладан, 2023 йил ҳосилидан пахта тўқимачилик кластерлари томонидан вилоят бўйлаб 54 та ғарамларда жами 10 минг 105 тонна уруғлик пахта хом-ашёси нав ва авлодлар бўйича жамғарилган.

Шунингдек, 2024 йил ҳосили учун 4 минг 954 тонна уруғлик чигитни тозалаш ва саралаш, шундан 671 тонна туксизлантириш, 3 минг 863 тоннасини дорилаш ишлари амалга ошириш белгиланиб, уруғлик чигит тайёрлаш графиги, уруғлик чигитни тозалаш, саралаш туксизлантириш ва дорилаш дислокацияси ишлаб чиқилиб тасдиқланган.

Шунга кўра, вилоятда мавжуд бўлган, «Митан» уруғлик цехида 849 тонна, «Иттифоқ» уруғлик цехида 622 тонна, “Samarqand best seeds ” МЧЖда 1 минг 690 тонна, “Марақанд сифат” МЧЖда 700 тонна жами 3 минг 863 тонна уруғлик чигитни дорилаш белгиланган.

Бугунги кунда, 3 минг 225 тонна ёки 64,6 фоиз уруғлик чигит тозаланиб, сараланган, шундан 163 тоннаси ёки 24,3 фоизи туксизлантирилган, шунингдек 520 тонна ёки 13,5 фоизи дориланган бўлиб, ишлар давом эттирилмоқда.

Қолаверса, мавсум давомида вилоят ва туман бўлими ходимлари томонидан 18 та назорат тадбирлари олиб борилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан огоҳлантиришлар берилиши таъминланди.

Бугунги кунда 2024 йил ҳосили учун уруғлик чигитни дорилаш ишлари инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Х. Нурбеков, Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш шўбаси бошлиғи

Text to speech