Ру Ўз O`z En

Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси жамоатчиликка ҳисобот берди

28 Март 2024 1420

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан 2023-йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот вакиллари ва блогерлар учун матбуот уйида Пресс-тадбир ташкил этилди.

Йил якунларига кўра, бошқарма томонидан 16 898 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан, хабардор қилиш тартибида 24 та, давлат бошқаруви идораларида 384 та, тадбиркорларнинг мурожаатига асосан 3 та ҳамда ҳамда жисмоний шахслар фаолияти бўйича 16 108 та назорат тадбирлари ташкил этилган.

Мазкур тадбирлар давомида 13 024 та ҳолатда қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, 11 105 та ёзма кўрсатмалар берилган, 310 та тақдимномалар киритилган, ваколат доирасида 1607 та маъмурий жарималар қўлланилган ҳамда қонуний қарор қабул қилиш учун 2 та маъмурий материаллар судларга юборилган.

Бундан ташқари, 3 903 та ҳолатда огоҳлантириш хатлари киритилган. 2023-йил давомида бошқарма ва туман бўлимлари томонидан жами 264 млн 956 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилган бўлиб, шундан, 254 млн 298 минг сўм (96 фоиз) маъмурий жарималар ундирилган. 2 та ҳолатда 630 минг сўмлик маъмурий жарималарни ундириш учун Мажбурий ижро органларига юборилган. 

"Ўзагроинспекция" Матбуот хизмати

Text to speech