Ру Ўз O`z En

Самарқанд: 2021 йил давомида Чорвачиликда наслчилик йўналишида 400 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган

3 Февраль 2022 1567

Бугунги кунда аҳолини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш, чорва молларининг наслини яхшилаш орқали уларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичларини ошириш қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалардан бири бўлиб, бу борада фермер хўжаликларига чет давлатларидан наслли ҳайвонларни олиб келиш учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ҳукуматнинг 2019 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 575-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Наслли маҳсулот (материал)ни экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисида”ги 252-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Инспекциянинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан доимий назорат ўрнатилган.

Чет давлатларидан олиб келинган наслли моллар туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ўз вақтида карантинга қўйилиб, карантин даврида тегишли ветеринария-санитария тадбирлари ўтказилиши таъминланмоқда, натижада чет давлатларидан ҳайвонлар ва инсонлар учун умумий бўлган юқумли касалликларни тарқалиб кетишининг олди олинмоқда.

Шунингдек, олиб келинган наслли молларни карантин муддати тугаганидан сўнг, “Ўзбекчорванасл” маркази ходимлари томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатига киритиб борилишини таъминлаш мақсадида, инспекция ходимлари томонидан доимий равишда профилактик ва назорат тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

2022 йил январь ойида Ургут туманидаги “Urgut Nasil Chorva” фермер хўжалигига Франция давлатидан 32 бош “Монтбеллиард” зотига мансуб наслли қорамоллар олиб келинди.

Самарқанд вилоятига 2021 йилда чет давлатларидан 1 минг 510 бош, симментал, “Гольштин”, қора-ола зотларига мансуб наслли қорамоллар олиб келиниб, тегишли тартибда карантинга қўйилган ва давлат рўйхатига олинган.

Жумладан, 2021 йилда Пахтачи туманидаги "Шамси нур чорва" фермер хўжалигига Венгрия давлатидан 32 бош, Пастдарғом туманидаги “Дўстмурод чорва моллари” фермер хўжалигига Германия давлатидан 31 бош, Жомбой туманидаги “Puremilky Products” фермер хўжалигига Венгрия давлатидан  225 бош, “Шербоев Муродулло чорваси” фермер хўжалигига Эстония давлатидан 57 бош, Иштихон туманидаги “Қиличев Бахром” фермер хўжалигига Австрия давлатидан 186 бош, “Зироатхон Асилзода” фермер хўжалигига Венгрия давлатидан 31 бош ҳамда Тойлоқ туманидаги "Сиёб Шавкат Орзу" фермер хўжалигига Венгрия давлатидан 461 бош наслли қорамоллар олиб келинган.

Бундан ташқари, 2021 йилда вилоятга чет давлатларидан жами 6 минг 287 бош, шундан, Тойлоқ туманидаги “Акмал Тошпўлатович” фермер хўжалигига Украина давлатидан 72 бош, Ургут туманидаги “Ургут АГРО Вет Сервис” масъулияти чекланган жамиятига Қозоғистон давлатидан 530 бош, Жомбой туманидаги “Шербоев Муродулло чорваси” фермер хўжалигига Қозоғистондан 213 бош, Каттақўрғон туманидаги “Саид бобо” фермер хўжалигига 294 бош, Нуробод туманидаги “Самарқанд Милк Агрофирмаси” масъулияти чекланган жамиятига Қозоғистондан 989 бош, Оқдарё туманидаги “Рустам Ҳалол Барака 21” масъулияти чекланган жамиятига Россия давлатидан 120 бош ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Vermont Lux” масъулияти чекланган жамияти томонидан 250 бош гўшт йўналишидаги (бўрдоқига боқиш учун) қорамоллар олиб келинган.

Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўйича инспекторлари томонидан 2021 йилда жами 1 минг 748 та назорат тадбирлари, шундан, 52 та текширишлар ўтказилган бўлиб, 400 та Қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан 296 та ёзма кўрсатмалар, 1 минг 348 та огоҳлантиришлар ҳамда 14 та тақдимнома киритилган, 56 та маъмурий қарорлар қабул қилинган ва қонуний қарор қабул қилиш учун судларга 34 та ҳужжат юборилган.

Улуғбек Яхшимуродов, Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими бош инспектори                

Text to speech