Жорий йилда вилоятда 2024 йил ғалла ҳосили учун 104230 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 53 минг 130 гектар очиқ майдонга, 51 минг 100 гектар майдондаги қатор орасига дон экиш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, ғалла экиш мавсумига вилоят ҳудудларидан 219 дона дон экиш сеялкалари ва 595 дона дон экиш мосламалар жалб қилиниб, битта дон экиш сеялкаси билан бир кунда ўртача 9 гектар ва битта дон экиш мосламаси билан бир кунда ўртача 11 гектар майдонда ғалла экиш ишлари ўтказилмоқда.
Бугунги кун ҳолатига вилоятда 77811 гектар ёки 75 фоиз майдонда дон экиш ишлари ва 26300 гектар ёки 25 фоиз дон экилган майдонларда суғориш ишлари амалга оширилди.
Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан 33275 гектар ғалла майдонларида назорат тадбирлари ўтказилди.
Назорат тадбирлари давомида 1536 та фермер хўжалигининг 4425 гектар ғалла экиш мавсумида хато-камчиликлар аниқланди.
Аниқланган хато-камчиликларни бартараф қилиш мақсадида, фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарига 3220 та огоҳлантириш берилди.
Ш. Бутунов, Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармасининг
Қишлоқ хўжалиги агротехник тадбирлар ўтказилишини
назорат қилиш бўйича бош мутахассиси.