Ру Ўз O`z En

Самарқанд: кун давомида содир этилган қонунбузилишлар сони 17 тани ташкил этмоқда

29 Июнь 2021 1583

 "Ўзагроинспекция" фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга асосан, инспекция органлари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижросини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан доимий равишда мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.

 Шу мақсадда, Инспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва туманлар бўлимлари инспекторлари томонидан 2021 йил 28 июнь куни 3 та текшириш ва 62 та мониторинг тарзида жами 65 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 17 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

 Бир кунда инспекциянинг Жомбой тумани бўлими томонидан 10 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб шундан 2 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Иштихонда 6 та назорат тадбирларининг 2 тасида, Каттақўрғонда 6 та назорат тадбирларининг 1 тасида ҳамда Пайариқ туманида 4 та назорат тадбирларининг 2 тасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларига нисбатан 2 та ёзма кўрсатма берилиб, 12 та маъмурий қарорлар қабул қилинди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан 1 та тақдимнома киритилди ва  2 та ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

 

Агроинспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech