Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу мақсадда Агроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан 150 марта назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб,140 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 139 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотларга 1 та тақдимнома киритилди.
-Жумладан, инспекциянинг Пастдарғом туман бўлими томонидан 1 ой давомида 25 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб шундан 15 тасида, Ургут туманида 15 та, Жомбой ва Каттақўрғон туманларида 12 тадан қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан 1 ой давомида 15 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 15 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди ҳамда тегишли ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилди,-дейди Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси инспектори Санжар Қурбонов.
Маълумот ўрнида: Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, техникаларни йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказмаслик, техникаларнинг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жиҳозланмаслик техник яроқсиз ҳамда носоз техникалардан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан жарима қўллашга асос бўлади.
“Ўзагроинспекция" Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати