Ру Ўз O`z En

САМАРҚАНД: ҚЎШМА РЕЙДЛАР НАТИЖАСИДА 122 ТА ҚОНУНБУЗИЛИШИ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

21 Сентябрь 2021 1539

Ҳукуматнинг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сонли қарорининг  ижроси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси зиммасига юклатилган.

Мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан  фавқулодда вазиятлар бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш анъана тусини олган.

Унда, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл - қурилиш техникаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, аҳоли саломатлигини муҳофазалаш билан боғлиқ масалаларда тушунча ва огоҳлантиришлар берилмоқда.

Шунингдек, инспекциянинг соҳавий инспекторлари томонидан қишлоқ хўжалиги техникаларининг кузги бошоқли дон экинлари экиш мавсумига техник шайлиги, зарурий ускуналар билан таъминланганлик даражаси, механизатор-ҳайдовчиларнинг малакасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юқоридаги қарор талабларига кўра, малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги ташкилий-техника тадбирлар ҳам назарда тутилган. Шу боис, инспекция томонидан механизаторлар тайёрлаш ўқув муассасаларидаги шароитлар, бундай таълим масканларининг дастурий қўлланмалар ва кўргазмали ўқув қуроллари билан таъминланиши юзасидан мониторинг ўрнатилган.

 -Ҳукумат қарори ижросини таъминлаш мақсадида, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникалари ҳолати ва уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги устидан назоратни ташкил этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳамда “Ўзагроинспекция” билан ҳамкорликда 2021 йилнинг II-ярим йиллигига мўлжалланган қўшма тадбирлар режасига асосан, Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан, ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирлар давомида 122 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда қонуний таъсир чоралари кўриш учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, - дейди инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси инспектори Санжар Қурбонов.

Маълумот ўрнида: 2021 йилнинг январь-август ойлари давомида инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан 1 минг 785 марта назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 802 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 753 ТА ҳолатда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 112-135- моддаларига асосан, носоз техникалардан фойдаланиш, техникадан техник жиҳатдан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш, йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган техникалардан фойдаланиш, ҳужжатсиз техникаларни бошқариш ҳамда белгиланган тартибда техникаларни давлат рўйхатига қўймасдан фойдаланиш маъмурий жаримага тортишга сабаб бўлади.

Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech