Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4241-сонли қарори билан юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Шу мақсадда 2021 йил сентябрь ойининг ўтган 15 куни давомида инспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан соҳада қонунчилик ижросини таъминлаш юзасидан 141 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 141 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
-Шундан, инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларининг 28 тасида, Ургут туманида 17 та, Нарпай туманида 13 тасида, Оқдарё туманида 11 та, Пастдарғомда 10 та, Пахтачи ва Тайлоқ туманларида 7 тадан қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 9 та кўрсатма, 21 та тақдимнома киритилиб, 107 та маъмурий қарорлар қабул қилинди. қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 4 та тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди,-дейди Агроинспекциянинг вилоят бошқармаси бош инспектори Ориф Суванқулов.
"Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати