Ру Ўз O`z En

Самарқандга 512 дона замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари келтирилди

16 Декабрь 2020 2494

Миришкор деҳқонларимиз бежизга, “Техника - деҳқоннинг қаноти” дейишмаган. Дарҳақиқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан мўл ҳосил етиштириш, айнан қишлоқ хўжалиги техникаларига боғлиқ. Шу боис, Самарқандда агрокластер корхоналари раҳбарлари, фермерлар томонидан соҳага илмий ёндошилган ҳолда, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда Республикамизда пандемия асоратларини бартараф этиш юзасидан қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш юзасидан истиқболли лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда, шу жумладан Самарқанд вилоятида замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари паркини янги, замонавий техника воситалари билан тўлдиришга жиддий аҳамият қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 10-12 декабрь кунлари Самарқанд вилоятида “Қишлоқ хўжалиги техникалари ва технологиялари” ярмаркаси ва саноат кооперация кўргазмаси ташкил этилиб, кўргазмада қатор агрокластер корхоналари ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари томонидан янги, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш юзасидан ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Биргина, Каттақўрғон туманида кейинги уч йил давомида, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш мақсадида Германия, Белоруссия, Хитой ва Туркия давлатларидан жами 113 млрд. 225 млн. сўмлик ҳар хил турдаги замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари келтирилди. Шунингдек, тумандаги фермер хўжаликлари томонидан 2018 - 2020 йиллар давомида 29 млрд. 065 млн.сўмлик, 147 дона янги қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинди.

Хусусан, Каттаминг "Агросервис МТП" МЧЖ томонидан 13 млрд 737 млн сўмлик 46 дона, "Каттақўрғон кластер" МЧЖ томонидан 49 млрд 426 млн сўмлик 150 дона, "Амина голд инвест" МЧЖ томонидан жами 20 млрд 996 млн сўмлик 183 дона янги қишлоқ хўжалиги техникалари олиб келинди –дейди Инспекциянинг Каттақўрғон тумани бўлим бошлиғи Нурали Намозов.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоят бўйича жами 512 дона замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари келтирилиб, барчаси ўрнатилган тартибда рўйҳатга олинди, ҳамда янги, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларининг электрон рўйхати шакллантирилиб, мазкур техникалар давлат рақам белгилари билан таъминланмоқда.

Шунингдек, “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан 2020 йилнинг 1-декабрь ҳолатига, қишлоқ хўжалиги ва бошқа техникаларнинг назорати доирасида 3 млрд. 711 млн. сўмдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Буларнинг барчасидан кўзланган мақсад, аҳолини сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

"Ўзагроинспекция" Самарқанд вилоят бошқармаси Матбуот хизмат

 

 

 

Text to speech