Ру Ўз O`z En

Сара уруғлик чигит - сифатли пахта ва юқори ҳосилдорлик гарови.

4 Февраль 2025 72

Инспекциянинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан вилоятда 2025-йил пахта ҳосили учун тайёрланаётган уруғлик чигитларни қонунчиликда белгиланган  талаблар асосида белгиланган режага асосан дориланиши ўрганилди.

Жумладан, Навоий вилоят туманларида 2024-йил уруғлик пахта ҳосилидан пахта тўқимачилик кластер корхоналари ва бошқа субъектларда қабул қилинган 1513 тонна маҳаллий уруғлик пахта хомашёларини тозалаш ва саралаш натижасида ажратиб олинган 802 тонна уруғлик чигит 2025-йил пахта ҳосили учун дорилаш режалаштирилган.

Бугунги кун ҳолатида 2024-йил пахта ҳосилидан қабул қилинган уруғлик пахта хомашёсини тозалаш 660 тонна, туксизлантириш 85 тонна ва 77 тонна уруғлик чигитларни дорилаш ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, 2024-йилда пахта етиштирувчи субъектларнинг ер майдонларида чигит қадашдан ортиб қолган 665 тонна тиндирилган уруғлик чигитларни Агроинспекция қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар сифатини баҳолаш маркази” ДМ Навоий вилоят филиали мутахассислари томонидан тегишли тартибда намуналар олиб, сертификатлаш ишларини бажарилиши назоратга олиниб, уруғлик пахта тайёрлашга ва дорилашга масъул бўлган ташкилот раҳбарларига 2025 йил пахта ҳосили учун тайёрланиши режалаштирилган уруғлик чигитларни сифатли дориланиши ва тайёрланган уруғликларни тиним даврини ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатларда якунига етказилиши юзасидан огоҳнома ва кўрсатмалар бериб амалий ёрдам кўрсатиб, назорат тадбирлари давом этмоқда.

Text to speech