Ру Ўз O`z En

Сарҳисоб ва таҳлил - натижаларга йўл очади

7 Январь 2022 1539

Жиззах вилоятида “Ўзагроинспекциянинг Зомин, Янгиобод ва Зарбдор туманлари бўлимлари томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлари таҳлил қилиниб, 2022 йилдаги вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, Зомин туманида ташкил этилган тадбирда бошқарма бошлиғи И.Бегатов сўзга чиқиб, жорий йилнинг 5 январь куни Инспекция бошлиғи А.Вахабов раислигида zoom платформаси орқали ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишларга тўхталиб ўтди. Ҳар бир ходим селектор йиғилишида келтирилган танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ўз фаолияти ва дастурий иш режаларини қайтадан кўриб чиқиб, аниқ мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олиши зарурлиги қайд этилди. Шундан сўнг, 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.  

Инспекциянинг Янгиобод туман бўлими томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилида ҳам шулар ҳақида сўз юритилиб, ўзаро муҳокамаларда инспекция органи томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида асосий эътибор - тадбирларнинг сифати ва унинг самарадорлигига қаратилиши кераклиги уқтирилди. 

Қайд этилганидек, ўтган 2021 йил давомида Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан жами 21 минг 406 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан 660 таси Янгиобод туман бўлими томонидан амалга оширилган.

Худди шундай Зарбдор туманида ўтказилган йиғилишда ҳам 2021 йилда олиб борилган ишлар муҳокама этилиб, жорий йилдаги вазифалар келишиб олинди.

-Ўтган йилда бўлим томонидан 1 минг 919 та назорат тадбирлари ўтказилди,-дейди Инспекциянинг Зарбдор туман бўлими бошлиғи т.Джўраев.- Шундан 1 минг 829 таси мониторинг ва 90 таси текшириш тартибида олиб борилган. Аниқланган ҳолатлар бўйича 1 минг 692 та огоҳлантириш хатлари берилиб, 393 та маъмурий қарорлар қабул қилинган. Йиғилишда ўтган йилги натижалар сарҳисоб қилинар экан, эришилган натижалар билан бирга йўл қўйилган камчиликларимиз ҳам кўрсатиб ўтилди. Албатта билдирилган бугунги танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқариб, жорий йилда янада самарали натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

Шунингдек, ҳисобот ойларида ушбу бўлим томонидан 148 та ҳолатда молиявий санкциялар қўлланилиб, 35 та материал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган ҳамда 109 та тақдимнома киритилган.

Тадбирларда учала туманлардаги соҳавий инспекторларнинг жорий йилда амалга оширадиган назорат тадбирлари бўйича иш режалари қабул қилиниб, булар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Бу каби ҳисобот йиғилишлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши белгиланган.

Ўзагроинспекция” Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

 

Text to speech