Ру Ўз O`z En

Тошкент вилоятида 2025 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган уруғлик ғалла майдонлари инспекция назоратида.

14 Март 2025 68

Мамлакатимиз аҳолиси сонининг ўсиши натижасида дон маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Бу талабни қондириш ва бошоқли дон экинларида юқори ҳосилдорликка эришиш учун сифатли уруғлик дон етиштириш муҳим аҳамият касб этади.

Шу сабабли, келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига экиш учун сифатли, сара уруғлик дон етказиб бериш мақсадида 2025 йил ҳосили учун уруғлик дон етиштириш ҳуқуқини қўлга киритган хўжаликлар кластерлар, илмий тадқиқот институтлари, хусусий уруғчилик фермер хўжаликлари ва Уруғчиликни ривожлантириш марказига қарашли элита уруғчилик хўжаликлари томонидан уруғлик ғалла етиштириш ишлари Инспекция томонидан назоратга олинган.

Хусусан, Тошкент вилоятининг 8 та туманида 160 та уруғчилик хўжаликларининг жами 8 минг гектар уруғлик майдонларида бошоқли дон экинларнинг 18 та навидан 25,8 минг тонна сифатли сара уруғлик дон етиштириш режалаштирилган.

Ушбу майдонларнинг 1 минг 27 гектарини кўпайтириш кўчатзори 6 минг 418 гектарини суперелита ва 556 гектарини элита авлодли уруғлик майдонлар ташкил этади.

Уруғлик ғалла майдонларига бошоқли дон экинларинг 18 та селекцион навлари экилган бўлиб, асосий майдонларга «Аср», «Алексееич», «Гром», «Васса», «Антонина», «Безостая-100», «Веха», «Ультра», «Обод», «Груд», «Гром», «Еланчик», «Собирбош», «Темирязовка-150» навлари экилган.

Уруғлик майдонларидан сифатли уруғлик дон етиштирилишини таъминлаш мақсадида Инспекциянинг Тошкент вилоят бошқармаси ва туман бўлимларининг Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг етиштирилишини назорат қилиш шўбаси мутахассислари томонидан уруғлик майдонларидаги ғалланинг хар-бир ривожланиш фазаларида белгиланган агротехник тадбирларни муддатларида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш мақсадида мониторинг кузатув ишлари олиб борилмоқда.

Мониторинг натижаларида уруғлик майдонларидаги ғалла туплаш фазасида ривожланаётганлиги кузатилган.

Ҳозирги кунда ғаллани ривожланишини тезлаштириш ва касалликларга чидамлилигини ошириш мақсадида азотли ўғитлар ва биостимуляторлар ёрдамида ўсимликнинг баргидан суспензия усулида озиқлантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг етиштирилишини назорат қилиш шўба бошлиғи Ш.Усубалиев

Text to speech