Куни кеча "Ўзагроинспекция" ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасида Марказ директори Шерматов Саъди Бахтияровичнинг “Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари в.б. лавозимига тайинлангани муносабати билан хайрлашув тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда "Ўзагроинсекция" раҳбари А. Вахабов ва бошқалар сўзга чиқиб, С. Шерматовни тизимда садоқат ва масъулият билан хизмат қилганлиги учун миннатдорчилик билдириб, фаолиятидаги яна бир муваффақият билан самимий муборакбод этдилар.
Таъкидлаш лозимки, С. Шерматов корхона ва унинг тизимида ўзининг бой тажрибаси, билими, маҳорати ва қобилияти шунингдек ишга нисбатан масъулият ва қатъиятлилиги билан шахсий намуна бўла оладиган раҳбар ҳисобланади.
"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК ва Инспекция жамоаси С. Шерматовни бундай эътироф билан самимий қутлаб, келгусидаги ишларига омад ва муваффақиятлар тилайди.