Ру Ўз O`z En

Шўр ювиш ишлари сифатсиз бажарилган фермер ва кластер раҳбарлари огоҳлантирилмоқда

9 Январь 2023 1537

Қишлоқ хўжалигида ерни ҳосилдорлигини ошириш, келгуси йил ҳосили учун замин яратишда, “кузги-қишги тадбирлар” доирасида шўрланган ерларни шўрини ювиш энг муҳим агротехник тадбирлардан ҳисобланади.

Андижон вилоятининг чўл ҳудудида жойлашган Улуғнор туманида ҳам бу тадбир 4100 гектар майдонда олиб борилади.

Туман бўйича шу кунгача 4100 гектар майдоннинг поли олиниб, 3912 гектар майдонда шўр ювиш ишлари амалга оширилди.

Тадбирни сифатли ўтказиш, шўр ювиладиган майдонларда сифатли пол олишга ҳамда сувни ҳар бир олинган полга навбатма-навбат тўлиқ қамаб, ўз вақтида ювилган майдондаги сувни коллектор тармоқларига ташлаш, натижада экин экиладиган майдонинг шўрдан холис бўлиши таъминланади.

Агроинспекциянинг Улуғнор туман бўлим инспектор ходимлари томонидан амалга оширилган назорат тадбирлари давомида “Бунёдкор магистрал”  МЧЖ кластер корхонасига қарашли 7,0 гектар, “Водий холис” МЧЖ кластер корхонасига қарашли 9,8 гектар шўри ювиладиган майдонларида поллар сифатсиз олинганлиги оқибатида шўр ювиш сифатсиз амалга оширилган.

Шунингдек, “Намуна” массивидаги “Мирзахосил” фермер хўжалигида 16,0 гектар, “М.Иминов” массивидаги “Мингчинорлик Элёрбек ери” фермер хўжалигида 9,8 гектар майдонда пол олмасдан сув очилганлиги сабабли, шўр ювиш сифатсиз бажарилганлиги аниқланди.

“Бундай ҳолат 2023 йил ҳосили учун экилган ғўзани биринчи суғоришдан сўнг қайта шўрланишга олиб келиб, пахтадан кўзланган ҳосилни олишда ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.” - дейди биз билан суҳбатда Агроинспекциянинг Улуғнор туман бўлими “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш” бўйича инспектори С. Уролов.

Ўзагроинспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан мазкур тадбирни ўз муддатида ва сифатли якунлаш устидан мунтазам назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Назорат тадбирлари давомида мутасадди раҳбарлар, фермер ва кластер корхоналари раҳбарлари номига 10 та ёзма кўрсатма, 77 та огоҳлантириш хати киритилган.

 

 У.Абдуллаев, Инспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош инспектори                                  

С.Абдулахатов, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича бош инспектори                               

Text to speech