Ру Ўз O`z En

СИФАТЛИ ШУДГОР КЕЛГУСИ ЙИЛ ҲОСИЛИНИНГ ГАРОВИ

4 Ноябрь 2021 2022

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 октябрдаги “2022 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, инспекция томонидан 2022 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларида қатнашиши режалаштирилган республика бўйича жами 5652 дона (4221 дона ёки 77 фоиз юқори унумли) ҳайдов тракторлари ва омочларни жойларда тўлиқ ва сифатли таъмирланиши устидан назорат ўрнатилди.

Кузги шудгорлар ишларини ўз муддатларида ва сифатли ўтказиш мақсадида “Ўзагроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари ташаббуси билан бошқа масъул ташкилотлар билан биргаликда жойларда ўқув-амалий семинарлар ташкил қилиниб, мазкур тадбирларда кластер корхоналари, фермер хўжаликлари ва бошқа ер эгаларига мавсумни самарали ўтказишга доир зарурий тавсиялар берилди.  

Бугунги кунда барча ҳудудларда кузги шудгорлаш ишлари қизғин паллага кирган бўлиб, такрорий экинлардан бўшаган майдонлар пешма-пеш замонавий ресурстежамкор омочлар билан жиҳозланган юқори унумли ҳайдов тракторлари билан тупроқ структурасидан келиб чиқиб, камида 35-40 см чуқурликда ҳайдов ишлари амалга оширилмоқда.

Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан шудгорлаш ишларида қатнашадиган ҳайдов тракторларининг ишлаши бўйича мунтазам мониторинг юритилиб, улар томонидан қўшимча равишда шудгорлаш ишларининг сифати юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Шудгорлаш ишларида техникларнинг созлиги муҳим аҳамиятга эга, шу боис ҳар бир дала майдонларида инспекция томонидан далада мобиль хизмат кўрсатиш бригадаларининг бўлиши, уларга хизмат кўрсатилиши ва зарурий эҳтиёт қисмлар билан таъминланиши алоҳида назоратга олинган.

"Ўзагроинспекция"нинг Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси

 

Text to speech