Уруғлик дон етиштириш борасида Бухоро вилоятида илғор тажрибаларни оммалаштириш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Вилоятда 2025 йил ҳосили учун 1 та ғаллачилик кластери, 5 та “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДМ вилоят бошқармасига қарашли элита хўжаликлари ва 169 та қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликларининг 5218 гектар майдонига “Алексеич”, “Ахмат”, “Васса”, “Велена”, “Собербош”, “Гром”, “Гурут”, “Эланчак” ва бошқа ғалла навлари экилиб, бугунги кунда белгиланган агротехник тадбирлар асосида парваришлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Туманларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, вилоятда 2025 йил ҳосили учун экилган 5162 гектар уруғлик ғалла майдонларнинг, 5162 гектарида 4-мониторинг ишлари ўтказилди, унга кўра 3546 гектар ёки 69,0 фоиз найчалаш ва 1615 гектар бошоқлаш ёки 31 фоиз бошоқлаш фазасида ривожланмоқда. Уруғлик ғалла майдонларининг 5162 гектари майдони учинчи озиқлантириш ишлари амалга оширилган.
Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 641-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида уруғчилик субъектлари раҳбарларига ғалла майдонларини апробация кўригига тайёрлаш, паннолар ўрнатиш, бегона навлар ва ўтлардан тозалаш, қўлда навдорлик ўтоғини ўтказиш, ҳақида ёзма огоҳлантириш хатлари берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига асосан уруғлик дон қабул қилувчи уруғлик цехларининг масъул ва жавобгар шахсларига уруғлик материалларини қабул қилиш, жойлаштиришда давлат стандартлар талабларига риоя қилиш юзасидан ҳамда апробация комиссия аъзолари томонидан апробация жараёнини белгиланган талабалар асосида сифатли ўтказиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.
“Ўзагроинспексия”нинг Бухоро вилояти бошқармаси шўба бошлиғи З.АСЛАНОВ