Уруғлик дон етиштириш қишлоқ хўжалиги ривожи, умуман, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Катта тажриба, машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган уруғлик дон фермер хўжалиги учун даромад манбаи бўлиш билан бирга келгуси йил ҳосили мўл бўлишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-158-сонли Фармонида Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин ошириш белгилаб берилган.
Маълумотларга кўра, 2024-йили Наманганлик илғор бободеҳқон фермерларимиз томонидан, ҳар гектари 80-90 центнердан мўл-кўл ҳосил олишиб, ички имкониятлардан ортган ҳолда 1100 тоннадан зиёдроқ уруғлик буғдой донларини мувофиқлик сертификати олган ҳолда бошқа вилоятлардаги фермер
Шу билан бирга Россия Федерациясидан бизнинг иқлим ва тупроқ шароитига мос келувчи супер элита, элита уруғлари олиб келиниб, сифатли уруғлик олиш амалиёти йўлга қўйилди.
Жорий йилда вилоятимизда 2025 йил ҳосилидан 224 та фермер хўжаликлари, элита уруғлик хўжаликлари, илмий тадқиқот институтлари ва 4 минг 300 гектар уруғлик ғалла майдонларда бошоқли дон экинларнинг 16 та навидан жами 17 минг тонна сифатли сара уруғлик дон тайёрлаш режалаштирилган.
Инспекциянинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октабрдаги 641-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган, “Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида уруғлик майдонларидаги қишлоқ хўжалиги экинларининг нав тозалигини, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўт билан зарарланганлигини аниқлаш, уруғлик етиштириш учун яроқли деб топилган майдонларда етиштириладиган ҳосил ҳажмини аниқлаш ва апробация далолатномаларини расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи апробация кўриги ўтказилиши назоратга олинган..
Апробация ўтказилишида асосий эътибор бошоқли дон экинларининг намуна учун олинган ҳар бир боғламида бошқа навлар ва ажратилиши қийин бўлган маданий ўсимликларнинг аралашмаси 3 фоиздан, ажратилиши қийин бўлган бегона ўтларнинг аралашмаси 2 фоиздан юқори бўлмаслиги, нав тозалиги 95 фоиздан паст бўлганда, чанг қоракуя билан зарарланиш даражаси 0,3 фоиз ва қаттиқ қоракуя билан зарарланиш даражаси 0,1 фоиздан юқори бўлганда, ажратилиши қийин бўлган бегона ўтлар поялари билан ифлосланиш даражаси 2 фоиздан юқори бўлганда, ажратилиши қийин бўлган маданий ўсимлик турлари билан ифлосланиш даражаси 3 фоиздан юқори бўлганда бошоқли дон экинлари уруғлиги майдонлари яроқсиз деб топилади ва уруғлик сафидан чиқарилади.
Бундан ташқари, уруғлик ғалла майдонларини алоҳида ажратилган комбайнлар ёрдамида ўриб олиш, уруғлик донларни қабули қилиш масканларини мавсумга тайёрлаш, қайта ишлаш корхоналарида уруғликни қабул қилиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан тегишли тавсия, огоҳлантириш ва ёзма кўрсатмалар берилди.
Мазкур Низом талаблари асосида туманларда уруғлик ғалла майдонларида сифатли апробация кўригини ўтказилишида Инспекциянинг Наманган вилояти бошқармаси ва туман бўлим ходимлари томонидан доимий назорат ишлари олиб борилмоқда.
хўжаликларига етказиб берилган эди.
Исомитдинов Нариман Исманович
«Ўзагроинспекция»нинг Наманган вилояти бошқармаси “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштирилишини назорат қилиш” шўбаси бошлиғи