Ру Ўз O`z En

Сирдарё: асосий майдонларга эртаги экинлар экилиши назоратга олинган

14 Апрель 2022 1879

Республикада аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти жуда катта. Жумладан, мамлакатимизда мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Кейинги йилларда ноанъанавий қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва етиштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонининг ижросини ҳамда ҳукуматимиз томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш юзасидан белгиланган топшириқларига асосан асосий майдонларга эртаги экин сифатида картошка, сабзи, пиёз ва соя экинларини ўз вақтида экилишини назорати “Ўзагроинспекция”га юклатилган.

Хусусан, Сирдарё вилояти бўйича 2022 йил ҳосили учун асосий майдонларга эртанги экин сифатида картошка 4000 гектар, сабзи 1106 гектар, пиёз 1507 гектар ва 5000 гектар майдонга соя экилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда амалда картошка 2151 гектарсабзи 1106 гектар, пиёз 1507 гектарсоя 2083 гектар майдонга экилиши таъминланди.

Соя дони ўз таркибида 50% оқсил ва 28 % гача мой сақлагани учун ўта қимматбаҳо ўсимликлар гуруҳига киради. Соя донидан бугунги кунда халқ хўжалиги учун зарур бўлган 400 дан ортиқ турли ҳил маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Соя дони озиқ-овқат саноатининг турли соҳаларида ишлатиладиган экологик тоза сифатли хом-ашёдир. Ўсимликнинг 100 кг. донида 138 озуқа бирлиги сақлайди, ушбу кўрсаткич, маккажўхори беда ва бошқа экинларда соядан кўра паст хисобланади. Соя донининг тўйимлигиги жиҳатидан биронта озуқа экини устунлик қила олмайди. Экин майдони жиҳатидан дунё деҳқончилигида буғдой, шоли ва маккажўхоридан кейинги 4- ўринни эгаллайди. 

-Сайхунобод туманида хам асосий майдонларга эртанги картошка 800 гектарсабзи 320 гектарпиёз 75 гектар ва соя 900 гектар майдонларга экиш белгиланган бўлиб, амалда картошка 350 гектар сабзи 320 гектарпиёз 75 гектарсоя 538 гектар майдонга экилиб, экиш ишлари давом эттирилмоқда, - дейди “Ўзагроинспекция”нинг Сайхунобод туман бўлими “Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси” инспектори К. Махмирзаев.

“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз вақтида экилишини таъминлаш учун доимий мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.

 “Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.

Text to speech