Айни дамда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Сирдарё вилоят бошқармасида 2021 йил давомида бажарилган ишларнинг сарҳисоби, ходимлар томонидан ўтказилган назорат тадбирларининг ҳолати ва жорий йилда амалга ошириладиган вазифаларнинг ижро механизмларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Тадбир Инспекциянинг чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Д. Пирназаров ва вилоят бошқарма бошлиғи Н.Шодиевлар иштирокида ва туманларда зум платформаси орқали ташкил этилди.
Таъкидланишича, 2021 йилда Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан жами 5856 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, йил давомида тегишли ташкилотларга ҳуқуқий чоралар кўриш учун 262 та тақдимномалар, 2054 та ёзма кўрсатмалар киритилган.
Ўтган ҳисобот даврида 2057 та нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўрилиб, 246 та материаллар қонуний кўриб чиқиш учун судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.
Қолаверса, тадбирда соҳада йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий фикрлар билдирилиб, келгусида хатоларга йўл қўймаслик бўйича чора- тадбирлар режаси ишлаб чиқилишига келишиб олинди.
"Ўзагроинспекция" Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати