Ру Ўз O`z En

Сирдарёда бу йил мавсумда 216 та юқори унумли пахта териш машиналари иштирок этади

20 Сентябрь 2021 2052

Ўзагроинспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан 2021 йил пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган вазифалар доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, вилоятда 9 та пахта тўқимачилик кластерлари томонидан 2021 йил пахта ҳосилини қабул қилиб олиш учун 19 та пахта қабул қилиш масканлари мавсумга тайёрланиб, деҳқонларимиз томонидан олиб келинаётган пахта хом-ашёлари белгиланган тартибда қабул қилиб олинмоқда.

Вилоятда 2021 йилда 72 минг 557 гектар майдонга чигит уруғи қадаган Сирдарёлик пахтакорлар 232 минг 200 тонна сифатли пахта хом-ашёсини йиғиштириб олишни ўз олдиларига мақсад қилиб олишган.

Пахта хом-ашёсини тез кунларда нест-нобуд қилмасдан териб олиш мақсадида вилоятда жами 292 та пахта терим машиналари техник кўрикдан ўтказилиб, терим мавсумига шай қилиб қўйилган. Шундан, 216 таси юқори унумли пахта териш машиналаридир.

Бугунги кунда, пахта даласидаги теримда 180 та пахта териш машиналари қатнашиб жами 4 771 тонна пахта хом-ашёсини теришга эришилди.

Жумладан, Боёвут туманида 39, Мирзаободда 23 та, Оқолтинда 14 та, Сардобада 7 та, Сайхунободда 24 та, ва Сирдарё туманида 73 та юқори унумли пахта териш машиналари орқали териб олинди.   

Вилоятнинг ҳар бир ҳудудида иш унумдорлигини ошириш мақсадида, қишлоқ хўжалиги техникаларига техник хизмат кўрсатиш мобил гуруҳлари ташкил этилиб, ёқилғи-мойлаш материалларини пахта терилаётган дала майдонигача етказиб беришни узлуксиз таъминлаш,  пахта терим машинаси механизаторлари учун уч маҳал иссиқ овқат, махсус-кийим бош ва ўз вақтида иш ҳақларини бериб борилиши юзасидан доимий назорат ўрнатилган  - дейди “Ўзагроинспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси “Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими” катта инспектори Абдулатиф Қосимов.

Ўзагроинспекция” Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech