Мамлакатимизда ўсимлик ёғи нархини барқарорлаштириш чоралари кўрилмоқда. Маҳаллий шароитда хомашё етиштириш масаласини ижобий ҳал этиш ушбу муаммонинг ечими сифатида қараляпти.
Жорий йил, Сирдарё вилоятида 5 минг 420 гектар ер майдонда мойли экинлар экиш режалаштирилган бўлиб, айни пайтга қадар 4 минг 749 гектар майдонларда мойли экин уруғлари қадалди. Бу борада белгиланган прогноз кўрсаткичи 87,6 фоизга бажарилди.
Жумладан, Сардоба туманида - 994 га ,Ховос туманида - 653 га ,Боёвут туманида -612 га, Сайхуннобод туманида - 150 га, Оқолтин туманида - 860 га, Сирдарё туманида - 455 га, Гулистон туманида - 537 га, Мирзаобод туманида - 588 гектар майдонга мойли экин уруғлари экиб бўлинди.
Мойли экинлардан вилоятда шу кунга қадар фермер хўжаликлари томонидан қарийб 1 минг гектарга соя, 3 минг 49 гектарга кунгабоқар ва 700 гектар ер майдонларига кунжут экинлари уруғлари экилди.
Соя уруғи
Айни кунларда мойли экинлар уруғини экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Далаларга юқори унумли экиш сеялкалари олиб чиқилиб, улар ёрдамида бир кунда ўртача 75 - 100 гектар ерга мойли экинлар уруғи қадалмоқда.
кунжут уруғи
Мойли экинларни экиш ишларини сифатли, тез ва яқин кунларда экиб бўлинишини таъминлаш юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.
“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.