Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4241-сонли Қарори билан юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Шу мақсадда инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан соҳада қонунчилик ижросини таъминлаш юзасидан мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг июль ойи давомида 467 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 439 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Шундан, 218 тасига ёзма кўрсатмалар, 14 тасига тақдимномалар ва 207 тасига белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимларига берилган ваколат доирасида 181 та ҳолатлар юзасидан маъмурий қарорлар қабул қилиниб, 26 та ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарорлар қабул қилиш учун судларга юборилган бўлсада, қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида 1204 та огоҳлантиришлар берилди, - дейди “Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси “Маъмурий амалиёт бўлими” бош инспектори Шавқиддин Маматқулов.
Хусусан, Инспекциянинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган 119 назорат тадбирларининг 113 тасида, Гулистон туманида 53 та назорат тадбирларининг 50 тасида, Ховос туманида 51 та назорат тадбирларининг 51 тасида, Сардоба туманида 51 тадан 47 тасида ҳамда Сайхунобод туманида 39 та назорат тадбирларининг 31 тасида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Маълумот ўрнида айтиш кераки: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида бажармаслик, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланишда транспортдан фойдаланиш ва бошқариш юзасидан белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этмаслик ҳолатлари юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан, жазо чораси белгиланган.
“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилояти бошқармаси Ахборот хизмати.