Ру Ўз O`z En

Соҳада фаолият юритаётган инспекторлар малакасини ошириш мақсадида семинар ташкил этилди

11 Февраль 2021 1809

Ҳаммамизга маълумки қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва сифатли маҳсулот етиштиришда уруғчилик тармоғи асосий драйвер ҳисобланади.

Республика аҳолисини озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлашда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сифатини давлат томонидан мажбурий текширув ўтказилиши катта ўрин эгаллайди.

Шу боисдан “Ўзагроинспекция” тизимида ишловчи Инспекция ходимларининг уруғчилик соҳасини назорат қилишдаги вазифа ва функцияларини янада теранроқ англаши ва тажриба орттириши мақсадида Инспекция марказий аппаратида Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини етиштирилиши ва ишлаб чиқарилиши соҳасини инспекторлар томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларига бағишланган ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

Семинарда, Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан қишлоқ хўжалик уруғларни етиштириш, апробация ўтказиш, тайёрлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш, экспорт, импорт республика ичида ташишда ҳамда нав ва уруғларнинг тегишли экинбоплик ва навдорлик сифат кўрсаткичларини стандарт талабларига мувофиқ бўлишини назорат қилиш мақсадида ваколат белгилаб берилганлиги таъкидланди.

Шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилик соҳасида қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишда жами 199 та ходим фаолият юритаётган бўлиб, мазкур жараёнларда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ назорат ишларини олиб боришда қуйидаги ҳар бир жараёнга алоҳида тўхталиб ўтилди:

– апробация жараёни: ўсимликларнинг нав жиҳатдан софлигини, зараркунандалар билан зарарланган-зарарланмаганлигини, касалликларга чалинган-чалинмаганлигини ва экиш учун мўлжалланган уруғликларнинг умумий ҳолатини аниқлаш учун далада ўтказиладиган текширув;

– қайта ишлаш: жараёни: уруғлик тозалаш, саралаш ва дорилаш (туксизлантириш) цехларида уруғлик ва бошқа техник (товар) учун ишлатиладиган уруғларни навлар аралашиб кетмаслиги, цехдаги дастлабки тозалашдан чиққан уруғликларни ажратиш ва техник (товар) маҳсулотга ўтказиш, кимёвий препаратларнинг давлат синовидан ўтганлиги, намуналар олиниб уруғларнинг экинбоплик сифат кўрсаткичлари амалдаги стандарт талабларига мувофиқлиги назорат қилинади.

– сақлаш жараёни: бир турдаги экиннинг навлари ёки авлодларига қараб ёхуд бир-биридан қийин ажралувчи экин уруғларини белгиланган тартибда ва масофада сақлаш чоралари кўрилганлиги, уруғлар сақланадиган хоналарда ҳаво ҳарорати ва намликни белгиланган меъёрларда бўлиши, омборлар зараркунандаларга қарши курашиш (дезинфекция) ишлари бажарилганлиги ҳамда уруғлик тўдаларини сифат кўрсаткичлари бузилмаслиги бўйича чоралари кўрилганлиги ўрганилади.

– реализация (тарқатиш) жараёни: Қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрига киритилган, районлаштирилган ва истиқболли навларнинг тарқатилиши, уруғликларнинг нави ва экинбоплик хусусиятлари кўрсатилган мувофиқлик сертификати мавжудлиги стандарт талабига жавоб бериши (бузилмаганлиги, айнимаганлиги, чиримаганлиги, ифлосланмаганлиги ва бошқалар) назорат қилинади;

– импорт қилиш жараёни: пахта чигити, бошоқли дон экинлари ва картошка уруғликлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилган нав ва дурагай жумласидан мувофиқлик сертификати ва фитосанитария сертификати, шунингдек карантин рухсатномаси мавжудлиги ўрганилади;

Юқоридагилардан келиб чиқиб, республикада экиш учун фойдаланилаётган қишлоқ хўжалик экинлари уруғлардан юқори ҳосил олиш, сифатли маҳсулот етиштирш ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш мақсадида Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2 та Қонуни, 2 та Президент Фармони, 3 та Президент Қарорлари, 7 та Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 7 та Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Низоми ҳамда кўпгина халқаро ва давлат стандартлари асосида “Экспорт-импорт қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари сифатини мажбурий давлат текширувини ўтказиш” борасида тегишли қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқий асосалар яратилган.

 

Ш.Хайитов, “Ўзагроинспекция” Дон экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бўлими бошлиғи

Text to speech