Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида қуйидагилар устувор йўналиш ҳисобланади:
Жумладан,
-давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш;
-такрорланувчи вазифа ва функцияларни қисқартириш;
-раҳбар ўринбосарларининг йўналишлар кесимидаги жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;
-вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш;
-бошқарув жараёнини автоматлаштириш, иш юритувини тўлиқ рақамлаштириш;
-“Очиқ идора” лойиҳасини амалга ошириш;
-давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш ва фуқароларнинг сансалорлигига барҳам бериш;
-вазирлик ва идораларнинг айрим функцияларини нодавлат секторига ўтказиш;
-тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларини битта маъмурий бинога жойлаштириш орқали “Ягона дарча” тизими асосида хизмат кўрсатиш;
-кадрларни танлов асосида ва кенг рақобат муҳитида ишга қабул қилишни тўлиқ жорий қилиш;
-ўз устида ишламайдиган ва маъсулияти бўлмаган кадрларга нисбатан “жамоавий таъсир”ни амалга ошириш;
-вазирлик ва идораларда ягона кадрлар рейтингини юритиш;
-давлат хизматчилари томонидан олинадиган кафолатланган бепул хизматлар ва воситалар пакетини ишлаб чиқиш;
-тендер ва танловларни очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказиш тизимини такомиллаштириш;
-халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш;
-маҳаллий вакиллик органларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш;
-хокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколат чегарасини аниқ белгилаш;
тижорат банклари томонидан Жамғарма ресурслари ҳисобидан қуйидагилар учун имтиёзли кредитлар ажратилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг (ПҚ-20-сон, 23.11.2021й) “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022-2025 йилларда захирага қайтарилади.
− Захирага қайтариладиган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар картошка учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.
− Ижарага беришда деҳқончиликда яхши натижаларга эришган, мутахассисликка эга, “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилади.
− 100 млн доллар пул банкларга миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга 10 фоиз ставкада жойлаштирилади.
− Кредитлар деҳқон ва фермерларга:
-100 млн сўмга 14% ставкада;
-кичик интенсив боғ ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва сабзавотчиликка 3 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача ажратилади.
Кредитлар янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсиясига асосан берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг (ПФ-25-сон, 23.11.2021й) “Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан:
2031 йил 1 январгача Мўйноқдаги маҳаллий саноат, қишлоқ ҳўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар учун:
-фойда ва даромад солиғи, айланмадан олинадиган ва ижтимоий солиқлар 1 фоиз
-мол-мулк, ер ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ 1 фоиз этиб белгиланди.
2025 йил 1 январгача Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Янгиариқ,Янгибозор туманларида тадбиркорлар учун:
фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғи 50 фоизга камайтирилади;
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган хомашё, материаллар божхона божидан озод қилинади;
Хоразмда янги қурилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларга ер солиғи бўйича имтиёзли давр беш ийл этиб белгиланди.
Қорақалпоғистон учун Давлат бюджетидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари камида 50 миллиард сўм этиб белгиланди.
Хоразмдаги паст ривожланаётган ва ишсизлик юқори бўлган 98 та маҳалла учун 2022-2026 йиллар давомида:
-оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 250 млрд сўм кредит ажратилади;
-давлат бюджетидан инфратузилмани ривожлантириш учун 150 миллиард сўм маблағ ажратилади.
2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача Оролбўйи минтақасидаги:-кичик тадбиркорликларга корхона учун зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш ва улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни бошқа ҳудудларига етказиб бериш билан боғлиқ ташиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
-маҳаллий экспортчилар ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилишда, уларнинг Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (728-сон, 24.11.2021) “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорда деҳқон ҳўжалигини юритиш учун ер участкларини очиқ электрон танловга чиқариш материалларини тайёрлаш, танловни ташкил этиш, унда иштирок этиш, танлов ғолибини аниқлаш ва танлов натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш ҳамда танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти қабул қилинди.
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини очиқ электрон танловга чиқариш материалларини тайёрлаш, танловни ташкил этиш, танлов ғолибини аниқлаш ва танлов натижаларини тасдиқлаш ҳамда танлов ғолибини аниқлаш ва танлов натижаларини тасдиқлаш ҳамда танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти белгиланди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланганер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби, иккиламчи ижарага бериш тартиби, иккиламичи ижарага берганлик учун тўловларни амалга ошириш, иккиламичи ижарага бериш шартномасига ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўрисидаги низом тасдиқланди.
Шунга кўра, қарорда қўйидаги тартиблар ўрнатилди:
-туман(шаҳар) ҳокимликлари манфаатдор давлат ташкилотлари билан биргаликда ҳар йили ноябрь ойига қадар(заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида) қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларда ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ ҳўжалиги корхонаси ёки деҳқон ҳўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман(шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритади.
-киритилган лойиҳалар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан маъқуллангандан сўнг, туман (шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ер майдонларини очиқ электрон танловга қўйиш чораларини кўради.
-Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган ҳудудларни ихтисослаштириш йўналишлари йил давомида захирадаги қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича лойиҳа тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Инспекциянинг Ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро ҳуқуқий муносабалар бўлими